Шавкат Мирзиёев Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” Фахрий олтин нишони билан тақдирланади

25.12.2018, 09:25

Шавкат Мирзиёев Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” Фахрий олтин нишони билан тақдирланади

Шавкат Мирзиёев Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” Фахрий олтин нишони билан тақдирланади.

Пойтахтимизда бўлиб ўтган Касаба уюшмалари умумконфедерацияси (КУУ) Ижроия қўмитаси сайёр йиғилишида ушбу масала кўриб чиқилди. Унда ушбу халқаро ташкилот Президенти Михаил Шмаков бошчилигидаги делегация ва Арманистон, Беларусь, Озарбайжон, Тожикистон, Қирғизистон давлатлари касаба уюшмалари марказлари раҳбарлари, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмалари Республика кенгашлари ва ҳудудий касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмалари раҳбарлари қатнашди.

Ўзбекистонда инсон манфаатларини тўлиқ таъминлаш йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар бугун ўз самарасини бераётгани иштирокчилар томонидан алоҳида айтиб ўтилди. Айниқса, охирги 2 йилда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ижтимоий-меҳнат муносабатлари соҳасида амалга оширилаётган янгиланишлар аҳоли турмуш даражасини яхшилашда муҳим аҳамият касб этаётир.

Шундан келиб чиқиб, анжуманда мамлакатимиз меҳнаткашларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш, кенг миқёсда ижтимоий шерикликни мустаҳкамлаш ва касаба уюшмалари нуфузини ошириш борасидаги улкан хизматлари учун Президент Шавкат Мирзиёевни Касаба уюшмалари Умумконфедерациясининг “Касаба уюшма ҳаракати олдидаги хизматлари учун” Фахрий олтин нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги таклиф бир овоздан қўллаб қувватланди.

Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясини КУУ аъзолигига қабул қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Бугун касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилот, муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ҳамда меҳнат соҳасидаги ижтимоий шерикликни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Шу мақсадда иш берувчилар ҳамда касаба уюшма қўмиталари ўртасида имзоланаётган жамоа шартномалари ижтимоий таркиби кучайтириб бориляпти. Буни ушбу соҳага доир муносабатларни тартибга солувчи норматив ҳужжат — Жамоа шартномалари асосида ходимлар манфаатлари ҳимоясини кучайтириш ва даромадини ошириш доимий эътиборда бўлиб келаётгани мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу борадаги ютуқлар Халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа нуфузли тузилмалар томонидан ҳам алоҳида эътироф этилмоқда.

Эндиги вазифа — Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан иборат. КУУ аъзолигига кириш масаласининг кун тартибига чиқиши ушбу мақсад сари ташланган навбатдаги дадил қадам бўлди.

Якунда бу масала бир овоздан қўллаб-қувватланди ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси КУУ аъзолигига қабул қилинди.

  • Кўрилди
    228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+