Солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлиши тугатилади​

04.01.2019, 09:08

Солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдорига боғлиқ бўлиши тугатилади​

“Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш ҳамда фуқаролар билан маслаҳатлашган ҳолда ишлаб чиқиш мақсадида жамоатчилик муҳокамаси учун тақдим этилди.

Давлат дастури лойиҳасида “Энг кам ойлик иш ҳақи миқдорини белгилаш тартибини қайта кўриб чиқиш“ банди ҳам киритилган.

Унга кўра,

солиқ ва бошқа тўловларнинг энг кам иш ҳақи миқдори билан боғлиқ бўлишига барҳам бериш;

ходимларнинг иш ҳақи миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентини ошириш ҳисобига кўпайтириш;

пенсия, стипендия ва нафақалар миқдорини ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициентларини ошириш кўрсаткичидан келиб чиқиб кўпайтириш назарда тутилмоқда.

2019 йилнинг 1 мартига қадар Молия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банкка ушбуларни ўзида акс эттирган тегишли ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифаси юклатилади, дея хабар қилмоқда "Халқ сўзи". 

  • Кўрилди
    1457
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Дилшод2019-01-04 10:00:19

Иложи булса кам фоизли яни 3 еки 4 фоизли кредит ажратиб Уни ундуруви ва копланишини каттик талаб килиниб турса шунда солик хам вактида туланади,тадбиркор иш жихати ошади, кредит осон ва тез копланади. Четверг давлатларда кредит фоизлари жуда паст кредит олиш осон, бизда фоизлар 18 фоиздан 24 фоизгача булиб турибди буни тадбиркор кандай коплайди


Дилшод2019-01-04 09:55:35

Солик системасини узгартириш ва иш хаккини яхшилаш учун биринчи навбатда инфиляцияни тухтишимиз керак иш хаккини ошган сари гушт, ун, нон,ва бошка емак ва киймок нарсалар нархи ошмокда бунга сабаб иш хакка кутарилнани е доллар нархи ошгани деб сотувчилар айтишади.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+