Арзон кўп квартирали уйлардан бирини олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

04.01.2019, 14:01

Арзон кўп квартирали уйлардан бирини олиш учун қандай ҳужжатлар тақдим этилади?

Ҳукумат қарорига мувофиқ, шаҳарларда қурилаётган 5, 7 ва 9 қаватли арзон кўп квартирали уйлардаги квартираларни жисмоний шахсларга бириктириш туман ҳокимликларида тузилган ҳудудий комиссия томонидан амалга оширилади.

Кўп квартирали уйлардан квартира сотиб олиш учун турар жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахс ҳудудий комиссияга (ҳокимиятда жойлашган) қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

қарз олувчининг (биргаликда қарз олувчиларнинг) молиявий ҳолатини тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган жисмоний шахснинг қуйида кўрсатилган мезонлардан бирига мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар:

ўз уй-жойининг йўқлиги ва ижара (аренда), бепул фойдаланиш шартларида турар жойда ёки эскирган уйларда яшаш;

бир уйда (бир квартирада) бошқа оила ёки бошқа оилалар билан биргаликда яшаш;

кўп болали оила;

она (ота)нинг тўлиқ бўлмаган оилада болани (болаларни) тарбиялаши;

ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларидан азоб чекувчи алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахсларнинг мавжудлиги;

оила таркибида биринчи гуруҳ ногирони мавжудлиги;

турар жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган турар жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги.

таянч докторантуранинг 2-курсидан бошлаб, олий таълимдан кейинги таълим институтида таҳсил олаётган докторантлар.

Ҳудудий комиссия ҳар йили:

жорий йил Дастури доирасида қурилаётган кўп квартирали уйлардаги барча квартираларни бириктиришни 1 февралгача бўлган муддатда тугаллайди;

бўлажак йилда қуриладиган кўп квартирали уйдаги барча квартираларга потенциал қарз олувчиларнинг тўлиқ рўйхатини 1 апрелгача банкка тақдим этади.

  • Кўрилди
    939
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Zulayho Ganieva2019-01-08 16:45:19

Assalomu alaykum men ham yolgiz onaman yurak porogi hastaligudan aziyat chekaman 2 nafar farzandim bor 15 yildan beri ijarada yashayman uyga ariza topshirishda har hil tysiqlar bor sizning partiyangiz amaliy yordam bera oladimi


Феруза Абдурахмонова 2019-01-07 22:00:32

3 хоналик уйларнинг бошлангич нархи канча ким билса езсин илтимос


Феруза Абдурахмонова 2019-01-07 21:59:34

3 хоналик уйларнинг бошлангич нархи канча ким билса езсин илтимос


Sardor2019-01-07 11:43:59

Assalamu aleykum man yunus obodda turaman oilada 3 o'g'ilmiza 3 chalamiza uylanganmiza uyimiz 3 xona bazi sabablaga ko'ra hozir uyda akam ayoli bilan yashavotti biza ayollarimizani onasinikiga jonatib yuborganmiza uyga sigmaganimiz uchun


Зарбуви2019-01-07 11:38:20

Ассалому алайкум мен бокувчиси йук ёлгиз онаман мен хам Тошкент ёки Самаркан шахарлардан намунали куп каватли уйлардан олаоламанми. Ёки хаммаси ёлгон шов-шувларми агар шу гаплар рост булса кайирга ва кандай мурожат килсам булади


Нигора2019-01-05 12:21:07

Каерга мурожаат килсам булади


Шахнозахон2019-01-05 09:27:16

Мен бокувчиси йук икки фарзанд онасиман. Уйим йук. Тадбиркорман. Углим 21 ёшга тулди. Имтиёзли уй олишга хакким борми. Узим Тошкент вилоятиданман


Ruxiya 2019-01-04 23:07:56

Uyi yo'qligi sababli yaqin qarindoshini uyiga oilasi blan doyimiy ro'yxatga qo'yip boshqa joyda ijara shartnomas tuzmastan yashab kelyotgan bolsa qanday hujatlar tayorlash kerak bo'ladi


Ruxiya 2019-01-04 23:07:56

Uyi yo'qligi sababli yaqin qarindoshini uyiga oilasi blan doyimiy ro'yxatga qo'yip boshqa joyda ijara shartnomas tuzmastan yashab kelyotgan bolsa qanday hujatlar tayorlash kerak bo'ladi


Ruxiya 2019-01-04 23:07:56

Uyi yo'qligi sababli yaqin qarindoshini uyiga oilasi blan doyimiy ro'yxatga qo'yip boshqa joyda ijara shartnomas tuzmastan yashab kelyotgan bolsa qanday hujatlar tayorlash kerak bo'ladi


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+