Ўзбекистонда янги виза турлари жорий қилинади

07.01.2019, 09:33

Ўзбекистонда янги виза турлари жорий қилинади

Президент Фармонига мувофиқ, Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий фуқароларнинг айрим гуруҳлари учун қўшимча (электрон бўлмаган) кириш визалари тоифаларини бериш белгиланган. Шунга кўра, қуйидаги янги виза турлари жорий қилинади:

“Vatandosh” – асли ўзбекистонлик бўлган кишилар ва уларнинг оила аъзолари учун Ўзбекистон фуқароси ҳисобланган қариндошлари томонидан таклиф этилган ҳолларда берилувчи икки йиллик виза;

“Student visa” – Ўзбекистонда жойлашган таълим муассасаларида таҳлис олаётган чет эллик талабаларга бериладиган бир йиллик виза. Ушбу виза республикадаги таълим вазирликлари, идоралари ва ташкилотлари мурожаатига асосан расмийлаштирилади;

“Academic visa” – Ўзбекистонда илмий-тадқиқот ва таълим фаолиятини олиб бориш истагида бўлган чет элликлар учун 3 ойдан 2 йилгача бўлган муддатга, Ўзбекистон Фанлар академияси, илмий-тадқиқот ташкилотлари, олий таълим муассасалари мурожаатига кўра берилади;

“Medical visa” – Ўзбекистонга даволаш-профилактика муассасалари таклифига асосан ташриф буюрувчи хорижий мамлакатлар фуқаролари учун 3 ойгача бўлган муддатга бериладиган виза.

“Piligrim visa” – зиёрат визаси бўлиб, ушбу виза сайёҳлик фаолияти субъектлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита сўровига кўра чет эллик фуқароларга Ўзбекистоннинг маданий-тарихий ва диний-маънавий мероси ва анъаналарини ўрганиш учун 2 ойгача бўлган муддатга берилади, дея хабар қилмоқда "Ҳуқуқий ахборот" канали. 

  • Кўрилди
    1505
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+