Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Конфуций майдонини кўздан кечирди (+ФОТО)

11.01.2019, 15:40

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги Конфуций майдонини кўздан кечирди (+ФОТО)

Президент Шавкат Мирзиёевнинг аввалги ташрифи чоғида берилган топшириқларга мувофиқ Самарқанд давлат университети ёнида буюк мутафаккир Конфуций ҳайкали ўрнатилди. Ҳайкал атрофидаги мўъжаз майдонда қадимги Хитой анъаналарига хос айвонлар барпо этилди. Шу ердаги тўққиз қаватли ўқув ва маъмурий бинода қурилиш ишлари амалга оширилиб, унинг ҳар бир қавати ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаштирилди.

Бу ерда халқаро таълим дастурлари маркази ташкил этилмоқда. Унда Хитой, Жанубий Корея, Япония, Ҳиндистон ва Европа Иттифоқи давлатлари университетларидаги энг яхши тажрибалар ўрганилади.

Давлатимиз раҳбари марказ лойиҳаси билан танишиб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди. Шунингдек, шу ерда Самарқандда туризмни ривожлантириш, конгресс-хол ва меҳмонхоналар қуришга оид кўплаб лойиҳалар намойиш этилди. 

Президентимиз ташаббуси билан Самарқандда Конфуций институти ва “Ипак йўли” халқаро туризм университети очилган.

  • Кўрилди
    522
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг. ЭСЛАТМА! ЖЎНАТИШ ТУГМАСИНИ БОСГАНИНГИЗДАН СЎНГ БИЛДИРГАН ФИКРИНГИЗ ШУ ЗАҲОТИ КЎРИНИШИ УЧУН САҲИФАНИ ҚАЙТА ЯНГИЛАНГ (ОБНОВИТЬ).

+