Шавкат Мирзиёев: Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз
21.01.2019, 00:14

Германияда ўқиётган, илмий изланишлар олиб бораётган бир гуруҳ ўзбекистонлик ёшлар Берлин шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёевни катта хурсандчилик билан кутиб олди.
Мамлакатимиз делегацияси жойлашган меҳмонхона олдида қисқа суҳбат бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари ватандошларимизнинг ўқиш ва ишлари, орзу-истаклари билан қизиқди.
– Ривожланган давлатлар барча соҳаларга илмий ёндашиб натижага эришган. Биз ҳам жуда катта изланишдамиз. Бутун ҳаракатларимиз дунё билан тенг бўлишга, халқимизга муносиб ҳаёт яратишга қаратилган. Ислоҳотларни сиздек илғор ёшлар билан бирга амалга оширамиз. Ҳамма ўрганган билим, “ноу-хау”ларингни Ўзбекистоннинг ҳар бир соҳаси интиқлик билан кутяпти. Қанча кўп билимли бўлсак, шунча қудратли бўламиз,- деди Шавкат Мирзиёев.
Президент ёшларни ўқиш ва изланишларини муваффақиятли тугатиб, билим ва тажрибаларини мамлакатимиз ривожига йўналтиришга таклиф этди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Сирдарё иқтисодий ривожланиш, маънавий юксалиш манзили сифатида намуна бўлади
20.02.2019, 12:54
-
Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорациясининг “Бизнес юритиш” йиллик ҳисоботида Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
06.02.2019, 10:09
-
Ислом Каримов таваллудига бағишланган тадбирлар ўтказилди
30.01.2019, 11:58
-
Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
28.01.2019, 15:16
-
Шавкат Мирзиёев Ангела Меркел билан музокара ўтказди
22.01.2019, 21:26
Фикрингизни қолдиринг