Президент Шавкат Мирзиёев Абу-Дабига келди (+ФОТО)
24.03.2019, 20:19

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Даби халқаро аэропортида давлатимиз раҳбарини БАА Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазир Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён кутиб олди.
Аэропортда томонларнинг қисқа суҳбати бўлиб ўтди. Унда олий даражадаги учрашувлар кун тартибига киритилган икки томонлама ҳамкорликка оид долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев эртага Абу-Даби Амирлиги валиаҳди, Бирлашган Араб Амирликлари Қуролли кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан музокара ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Шавкат Мирзиёев совет даврида исёнчиларга “кескин зарба берганлардан” бири бўлган
06.12.2019, 12:24
-
Минтақа тараққиётининг таянч нуқтаси
05.12.2019, 16:07
-
O'zLiDeP IX Съездида тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлигига кўрсатилган номзодлар РЎЙХАТИ
30.11.2019, 08:15
-
Туркманистон Президентига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фахрий академиги унвони берилди
29.11.2019, 09:04
-
O‘zLiDeP: ҳар қандай эркин фикр, эркин сўз инсон шаънига даҳл қилмаслиги шарт
17.11.2019, 15:14
Фикрингизни қолдиринг