Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қимматлашди

08.04.2019, 12:08

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси қимматлашди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 9 апрелдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 31 сўм 37 тийинга қимматлашиб, 8451 сўм 37 тийинга етган.

Евро курси эса 33 сўм 8 тийинга қимматлашиб, 9477 сўм 37 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 1 сўм 23 тийинга қимматлашиб, 128 сўм 14 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 45 сўм 60 тийинга қимматлашиб, 11 017 сўм, 21 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

  • Кўрилди
    896
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+