Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

10.04.2019, 18:00

Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди.

Ўзгартиришларга мувофиқ:

светофорнинг тақиқловчи ишорасида тўхташ чизиғи олдида тўхтаганда транспорт воситасининг энг олдинги нуқтаси тўхташ чизиғи устига чиқиб кетмаслиги керак;

Тошкент шаҳар ва вилоят ҳокимлари айрим йўл участкаларида ҳаракат тезлигини (тегишли йўл белгиларини ўрнатиш) пасайтиришга ваколатли;

аҳоли пунктларида иккита ҳаракат бўлаги бўлган ва ўртада трамвай изи бўлмаган бир томонлама ҳаракатли йўлларда тўхташга рухсат этилади;

айланма ҳаракат чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситаси айланага кириб келаётган транспорт воситларига нисбатан устунликка эга;

куннинг ёруғ вақтида барча автомототранспорт воситалари яқинни ёритувчи чироқларни ёки кундузги чироқларни ёқиб ҳаракатланиши шарт;

қурилиш материаллари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, озиқ овқат ва шу каби тўкилувчи товарларини ташишда юк мажбурий тартибда брезент ёки бошқа қалин материал ёпилган бўлиши керак;

велосипед ва мопед ҳайдашда рулни ушламасдан ёки бир қўлда ушлаб ҳаракатланиш тақиқланади.

Бундан ташқари ўзгартиришлар билан 28 та янги йўл белгилари киритилди.

Қизил чироқда ўнгга ҳаракатланиш, радар, пиёда ва велосипедчилар учун ташкил этилган йўлак каби белгилар шулар жумласидандир.

Ўзгартиришлар ҳақида қўшимча маълумот берилади.

  • Кўрилди
    1958
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Олмос2019-04-11 16:07:55

Бозорлар олдида стоянкаларни куп каватли клиб куриш керак Котта юк машеналарни кечаси йурадигон клиш керак урикзорга иккинч кават йул куриш керак пиёдалар белгиланган йилдан ташкари холатда йурса жарима тулаши керак светафорларнинг такомиллаштириш керак


Мирбек2019-04-11 13:03:54

Jaqinin jaritatin faranin ne keregi bar tusinbedim sogan ya tunel bolmasa nukusta?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+