Humo карталари қачон ишга туширилиши маълум бўлди

17.04.2019, 15:28

Humo карталари қачон ишга туширилиши маълум бўлди

Жорий йилнинг май ойидан бошлаб Humo карталари умум фойдаланиш учун муомалага чиқарилади. Бу ҳақда Банклараро миллий процессинг маркази вакиллар махсус ташкил қилинган матбуот анжуманида маълум қилди.

Қайд қилинишича, йил охирига қадар мазкур тўлов тизими бутун Ўзбекистон бўйича тўла татбиқ қилиниши режалаштирилмоқда. Айни вақтда мазкур карта тест режимида Марказий банк ва бир қатор тижорий банк ходимлари томонидан ишлатиб кўрилмоқда.

Шу кунга қадар мазкур тўлов тизими карталаридан фойдаланиш учун 47 900 терминал ўрнатилган. Айнан мазкур ишлар сабаб тўлов тизими нисбатан кечроқ ишлаб чиқарилган. Humo терминаллари Master Card, VISA карталарини қабул қилиш имконига ҳам эга бўлади.

"Халқ сўзи"

  • Кўрилди
    1085
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+