Президент Хонобод сиҳатгоҳини бориб кўрди (+ФОТО)

16.05.2019, 15:27

Президент Хонобод сиҳатгоҳини бориб кўрди (+ФОТО)

Сўлим табиати билан машҳур Хонободда бир пайтлар қурила бошлаган санаторий қаровсиз ҳолда қолиб кетган эди. Президент Шавкат Мирзиёев 2017 йил 2 июнда бу ерга келиб, уни ободонлаштириш, аҳоли дам олиши учун зарур шароитлар яратиш бўйича топшириқлар берган эди.

Ўтган йили бу ерда 180 ўринли замонавий сиҳатгоҳ ишга туширилди. Даволаш бинолари, стандарт, яримлюкс ва люкс хоналар, 6 та апартаментда барча шароитлар яратилди. 

Денгиз сатҳидан 850 метр баландликда жойлашган ушбу маскан тоза ҳавоси ва шифобахш суви билан нафас йўллари, асаб тизими, юрак қон-томир касалликларини даволашга ихтисослашган. Минерал ванналар, физиотерапия, электрофорез, гальванизация, игна билан даволаш, стоматология, косметология, галотерапия йўлга қўйилган.

Давлатимиз раҳбари санаторийда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Энди ушбу тоғли ҳудудда енгил конструкциялардан меҳмон уйлари ташкил этиш зарурлигини таъкидлади. Шавкат Мирзиёев бу хизматлар нархини камайтириб, қамровни кенгайтириш, яна кўплаб одамларни иш билан таъминлашга хизмат қилишини қайд этди.

Шу ерда Андижон вилоятида туризмни ривожлантиришга доир лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Хонобод фаоллари билан мулоқот бўлиб ўтди.

  • Кўрилди
    449
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Мухсин Амонович2019-05-21 13:38:21

...-Самарканд вилояти хам бошка вилоятлар каби, обу хавоси юз дардга даво буладиган тог-адирликлар орасида жойлашганлии хеч кимга сир эмас...??! -шу жумладан, Самарканд, Ургут, Нуробод, Булунгур, Кушробот ва хоказо каби районлардаги тоглик, кир адирликлар орасида Халкаро ахамиятга молик булган, Санаторий -курортный оздоровительно -восстановительный комплек, куришга амалий ёрдам хамда хамфикр тадбиркор ларни таклиф этамиз...!??


ШАРИФА2019-05-17 15:23:35

СКАЖИТЕ, СКОЛЬКО СТОЯТ ВСЕ НОМЕРА. Т.Е. ЛЮКС...ПОЛУЛЮКС И СТАНДАРТ....Я ХОЧУ ПРИЕХАТЬ НА ОТДЫХ....


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+