Шавкат Мирзиёев: Яқин Шарқдан ватандошларимизни олиб келиш жуда қийин бўлди

03.06.2019, 11:42

Шавкат Мирзиёев: Яқин Шарқдан ватандошларимизни олиб келиш жуда қийин бўлди

Тошкент вилояти фаоллари билан йиғилишда давлатимиз раҳбари «Меҳр» операциясига ҳам тўхталиб ўтди. 

- Мана, 156 нафар юртдошимизни Яқин Шарқда уруш бўлаётган жойдан олиб келдик. Хўш, улар нима учун кетган? Аҳволимиз ҳароб бўлгани учун, шароит бўлмагани учун кетган. Лекин у ерда нима бўлди? Хотин-қизларимизни сотишди, бешта бола бешта отадан, 14 ёшли қиз туққан. Шу ҳолат бизга ярашадими?

Уларни Ватанга олиб келиш жуда қийин бўлди. Қанча давлатлар билан гаплашдик. Самолётни у ёққа қўндириш, террористларни қўлидан олиб чиқиш осон эмас. Лекин қайтардик - нима бўлгандаям улар бизнинг ватандошимиз.  Энди нима қилиш керак? Нуронийлар, жамоатчилик қаёққа қараяпти? Ким буни тушунтиради? Бундай нарсалар ҳаммамизни ўйлантириши, қийнаши керак, - деди Президент.

  • Кўрилди
    1356
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Миродил2019-06-04 11:22:09

Ассалому алекум .Сиз узиз хам биласизмми мехрибон,рахмдил олижаноб президентлигизни .Аллох умризга килаетган хайрли ишларизга барака берсин.


Hasanboy Dadajonov 2019-06-03 14:38:17

Podishoxim kop yasha dunyo turguncha turing hurmatli prezidentimiz Shavkat Mirziyoyev


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+