Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Президенти сайловида ғалабага эришгани билан табриклади

10.06.2019, 11:08

Шавкат Мирзиёев  Қасим-Жомарт Тоқаевни Қозоғистон Президенти сайловида ғалабага эришгани билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 июнь куни Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни кеча бўлиб ўтган Қозоғистон Президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий табриклади.

Сайлов натижалари Қозоғистон халқи Қасим-Жомарт Тоқаевни кенг қўллаб-қувватлаши ва унга улкан ишонч билдиришини, унинг мамлакат барқарор тараққиётига ва халқаро нуфузини оширишга ҳиссасини юксак баҳолашини яна бир бор намойиш этгани, амалга оширилаётган сиёсат ва энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчил давом эттирилишига қатъий ишончнинг ифодаси бўлгани алоҳида таъкидланди.

Қозоғистон Президентининг жорий йил апрель ойидаги Ўзбекистонга илк давлат ташрифи дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга ўзаро интилишнинг тасдиғи бўлиб, икки томонлама ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлагани қайд этилди.

Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликка доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Келгусидаги, жумладан, кўп томонлама ташкилотлар тадбирлари доирасидаги олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди. 

Президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидладилар.

  • Кўрилди
    1669
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Исаева Умида O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири 2019-06-11 14:20:10

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлигимиз бардавом бўлсин.


Исаева Умида O'zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири 2019-06-11 14:04:25

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлигимиз бардавом бўлсин.


Умидахон Исаева. Андижон вилоят кенгаши Аёллар қаноти бўлим мудири2019-06-11 12:32:29

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлигимиз бардавом бўлсин.


Холмурод Сориев, Халқ депутатлари Нуробод туман Кенгашидаги O'zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари2019-06-10 22:54:24

Ён қўшнимиз, қон-қариндош қозоқ халқи билан дўстлигимиз, биродарлигимизга кўз тегмасин илоҳим!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+