Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

01.07.2019, 11:48

Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна кўтарилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 2 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12 сўм 40 тийинга қимматлашиб, 8574 сўм 74 тийинга етган.

Евро курси эса 15 сўм 80 тийинга қимматлашиб, 9747 сўм  76 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 49 тийинга қимматлашиб, 135 сўм 83 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 24 сўм 50 тийинга арзонлашиб, 10 883 сўм, 92 тийинни ташкил қилмоқда. 

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

  • Кўрилди
    355
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+