Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?

12.07.2019, 15:42

Ходимнинг розилигисиз меҳнат ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?

Умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан, бундай розилик бўлмаган тақдирда эса, суднинг қарорига асосан меҳнат ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин. Бу ҳақда "Ҳуқуқий ахборот" канали хабар қилди. 

Қуйидаги ҳолларда ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади:

солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш учун;

суднинг қарорлари ва бошқа ижро ҳужжатларини ижро этиш учун;

иш ҳақи ҳисобига берилган авансни ушлаб қолиш учун, хўжалик эҳтиёжларига, хизмат сафарларига ёки бошқа жойдаги ишга ўтганлиги учун берилган, сарф қилинмаган ва вақтида қайтарилмаган авансни ушлаб қолиш учун ҳамда ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун;

ҳисобидан ходим таътил олиб бўлган иш йили тугамасдан туриб меҳнат шартномаси бекор қилинганда, – таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун;

иш берувчига етказилган зарарни қоплаш учун, агар етказилган зарарнинг миқдори ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақидан ортиқ бўлмаса;

интизомий жазо сифатида қўлланилган жаримани ундириш учун.

Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг 50 фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Мазкур чеклов алимент мажбуриятлари бўйича қарздорликни ахлоқ тузатиш ишлари тарзидаги жазо тайинланган ходимнинг иш ҳақидан ушлаб қолишга нисбатан татбиқ этилмайди.

Бундай ҳолларда жазо ва алимент мажбуриятлари бўйича қарздорлик учун ушлаб қолинадиган ҳақнинг миқдори етмиш фоиздан ортиб кетмаслиги лозим.

  • Кўрилди
    457
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Зарина2019-07-12 22:37:01

Бир укитувчи 800 минг микдорида 1 хафтага деб карзга кийим кечак олганди лекин 1 йил булди ололмаяпман судга берай десам бироз тортиняпман укитувчи деган номи бор бу холатда нима кила оламан илтимос маслахат берийлар


Ёрқинбек Долимов2019-07-12 17:34:06

Ходимнинг маоши жудаям оз (яъни дарс соати кам), харбий бўлинма ходим билан қилинган шартнома пулини хаммасини ўтказиб беришга мажбурсан деб ташкилотга хат чиқаряпти. Бюджет ташкилот шунга мажбурми? Агар ходимни мажбурий хизмат учун шартнома пулини ташкилот тўлаб берсаю кейин у ходим ишдан бўшаб кетса ходимни қолган тўланмай қолган маблағи учун ким жавобгар бўлади


Ёрқинбек Долимов2019-07-12 17:28:18

Бюджет ташкилоти ходимларидан агар ходимнинг қарзи бўлмаса унинг розилигисиз ер-мулк солиғи, 1031 тартиб бўйича электр ва газ учун мажбурий ушлаб қолишга рухсат берилганми?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+