Ўзбекистонда долларнинг расмий курсида сезиларли ўзгариш кузатилди

22.07.2019, 14:27

Ўзбекистонда долларнинг расмий курсида сезиларли ўзгариш кузатилди

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 23 июлдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 40 сўм 1 тийинга қимматлашиб, 8624 сўм 51 тийинга етган.

Евро курси эса 2 сўм 83 тийинга қимматлашиб, 9676 сўм 70 тийинни ташкил этмоқда.

Бир Россия рубли эса 58 тийинга қимматлашиб, 136 сўм 92 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 12 сўм 65 тийинга арзонлашиб, 10 780 сўм, 64 тийинни ташкил қилмоқда.

Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган, дея хабар қилди "Халқ сўзи". 

  • Кўрилди
    1095
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Илхом2019-07-23 08:19:51

Мени фикрим валютамизни алмаштиришимиз керак.Суммимизни кундан-кунга кадри пасайиб кетаяпти.Агар шундай кетса 200 000сумлик купюр чикиши ажаб эмас


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+