Президент қарори: Эндиликда банклар онлайн-кредитлар беради

23.07.2019, 21:02

Президент қарори: Эндиликда банклар онлайн-кредитлар беради

Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–4400, 23.07.2019 й.).

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 январгача “Молиявий оммабопликни оширишнинг миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади.

2019 йил 1 августдан қуйидаги тартиблар жорий этилади:

  • микроқарзнинг энг кўп миқдори 50 млн сўмгача, микрокредит – 300 млн сўмгача ва микролизинг – 600 млн сўмгача оширилади (ҳозирги кунда микроқарзнинг миқдори энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан (20 млн 273 минг сўм), микрокредит энг кам ойлик иш ҳақининг минг бараваридан (202 млн 730 минг сўм) ошиши мумкин эмас);
  • микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги ариза 15 иш кунида кўриб чиқилади (бугунги кунда бу муддат 30 кун);
  • микрокредит ташкилотлари барча ишончли кредитларнинг улар шакллантирган устав фондига фоиз нисбатини мустақил белгилайди;
  • акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотларига корпоратив облигацияларни чиқариш ва уларни фақат юридик шахслар ўртасида жойлаштириш ҳуқуқи берилади;

шунингдек, микрокредит ташкилотлари учун қуйидагиларга рухсат берилади:

  • банклар, суғурта компаниялари ва бошқа молия ташкилотларнинг агенти сифатида қатнашишга;
  • чакана хизматлар, нақдсиз шаклда кўрсатиладиган микромолиявий хизматлар марказларини очишга;
  • банк ва кредитлар жисмоний шахсларга онлайн-кредитлар (микроқарзлар) бериш ҳуқуқига эга.

Қарорга мувофиқ, қуйидагилар тақиқланади:

  • жисмоний шахсларга хорижий валютада кредит (қарз) бериш ва мажбуриятларни хорижий валютада ҳисобга олиш;
  • нобанк кредит ташкилотлар томонидан қисқа муддатли микромолиявий хизматлар таъминотига кўчмас турар жой мулкини гаров сифатида қабул қилиш;
  • илгариги кредитлар бўйича қарздорлик бўлганида жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш.

2019 йил 1 октябргача жисмоний шахсларнинг кредитлар (қарзлар) юзасидан қарз юкининг, фоизларнинг энг юқори ставкалари бўйича ўсишини чеклаб туришга оид меъёрлар ишлаб чиқилади.

2019 йил 1 декабргача банкларда дастлабки идентификациядан ўтган жисмоний шахсни кредит ташкилотлари томонидан масофадан туриб идентификациялаш механизми жорий этилади.

Бундан ташқари, “Нобанк кредит ташкилотлари тўғрисида”ги Қонун ишлаб чиқилади.

"Ҳуқуқий ахборот"

  • Кўрилди
    4158
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Бахриддин2021-01-17 12:05:33

Чорвага яни кора мол олмочиман кридитимни кандай олсам булади


Xusanov Ezoz2020-12-10 10:59:21

Online kridit berish vaqtincha tuxtatildi depti ipateka bank 2021 yil 1 yanvargacha diyildiku prezident qarorisa


Xusanov Ezoz2020-12-10 10:57:08

Nimaga kredit bermayapti kredit ajratish vaqtincha tuxtatilgan diyapti prezident qarorida 2021 yil 1 yanvargacha diyilganki


Фарход2020-07-14 17:26:46

Кредит олиш тартиби хакида маълумотлар купрок бериб борилса яхши боларди.


курбонова махлиё2020-05-27 08:49:27

онлайн кредит осак буладими


курбонова махлиё2020-05-26 16:46:44

канчага берилади кредитлар имезли таьминотчилар


курбонова махлиё2020-05-26 16:45:14

имтиёзли кредит лар качон берилиб бошланади банклар мурожат килсак 5 йиллик кредитлар тухтаилгани айтди нима килишим керак кредитлар % ларни тушириш керакми хозирги шароитда


махлие2020-01-31 15:20:30

максадсиз кердит хам олиш муминкими


махлие2020-01-31 15:19:14

имтиезли кредит лар кача суммагача берилади ва кандай тарибда беш йилгача берилиши мумкинми


Фазлиддин2019-12-25 00:59:20

Фоизларди камайтириш керак Халкка кулай буларди хозир хам фоиз ва йили киска


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+