Тожикистон Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади

24.07.2019, 10:56

Тожикистон Президенти Шавкат Мирзиёевни табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Суҳбат аввалида Тожикистон Президенти давлатимиз раҳбарини туғилган куни билан самимий муборакбод этди.

Президентимизнинг Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашдаги роли ва фаол саъй-ҳаракатлари алоҳида қайд этилди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари икки томонлама ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш ва иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кенгайтириш, фаол гуманитар алмашинувларни, жумладан, чегарадош ҳудудлар ўртасидаги алоқаларни давом эттириш муҳимлиги таъкидланди.

  • Кўрилди
    928
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+