Шавкат Мирзиёев: «Барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этаман»

26.07.2019, 09:47

Шавкат Мирзиёев: «Барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этаман»

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таваллуд куни муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоалари, турли касб эгаларига миннатдорлик билдирди, дея хабар қилди Президент матбуот хизмати.

"Таваллуд куним муносабати билан чин дилдан табриклаб, самимий қутлов ва эзгу тилакларини йўллаган давлат ва ҳукумат раҳбарлари, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, халқаро ташкилотлар раҳбарлари, ишбилармон доиралар вакиллари, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоалари, турли касб эгалари бўлган барча ватандошларимизга чуқур миннатдорлик изҳор этаман.

Менинг шаънимга билдирилган бу илиқ табрик ва тилакларни, аввало, кўпмиллатли Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак эҳтиром ифодаси, мамлакатимизнинг дунё миқёсида ортиб бораётган обрў-эътибори ва нуфузининг яна бир эътирофи сифатида қабул қиламан. 

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнаткаш, мард ва олижаноб халқимизга чин юракдан ўзимнинг чексиз меҳр-муҳаббатимни ва ҳурматимни билдираман.

Биз халқимиз билан биргаликда жонажон Ўзбекистонимиз равнақи ва эл-юртимиз фаровонлигига эришиш бўйича олдимизга қўйган улкан ва шарафли мақсадларга албатта етамиз, деб ишонаман", - дейилади миннатдорлик хатида.    

  • Кўрилди
    1688
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Ruxshonabonu2019-07-28 23:44:46

Assalomu Aleykum mehribon Prezident otajon. Bizning kamtarona tabrigimizni qabul aylab bizlarga yõllagan minnatdorchiligingizni õqib juda xursand bõldim. Bizlarga yaratib bergan shart-sharoitlaringizdan oqilona foydalanib, sizga munosib farzand bõlishga va'da beraman.


АБДУЛЛОХ2019-07-27 21:08:28

НИМАГА СИЗ МУХТАРАМ ПРИЗЕДЕНТ НОХАК КАМОКДА ЁТГАНЛАР ТУГРИСИДА ХЕЧ НАРСА АЙТМАЯБСИЗ УЛАРНИНГ ОХУ НОЛАСИНИ ЭШИТАДИГАН КИМ БОР? БИЛАМАН СИЗНИ ХАММА ГАПДАН ЯЪНИ СУДЛАР ХАЛИЯМ БУ БОРАДА ОДИЛЛИК КИЛМАЁТГАНИДАН ХАБАРИНГИЗ БОР АЙБСИЗ ТУХМАТ БИЛАН КАМАЛИБ ЯНА ПРИЗЕДЕНТ КАЧОН БИЗ ХАКИМИЗДА ГАПИРАРКАН ДЕБ ЙИЛЛАР ДАВОМИДА КУТИШ БУ ОСОН ИШМАС МУХТАРАМ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+