Шавкат Мирзиёев: «Қандай қилиб одамларнинг даромадини оширамиз, деган савол мени ҳар куни қийнайди»

26.07.2019, 14:35

Шавкат Мирзиёев: «Қандай қилиб одамларнинг даромадини оширамиз, деган савол мени ҳар куни қийнайди»

Шавкат Мирзиёев Оқдарё туманидаги «Pure milk Oqdaryo» фермер хўжалиги даласида бўлиб, миришкорлар билан суҳбатлашди. 

- Қандай қилиб одамларнинг даромадини оширамиз, деган савол мени ҳар куни қийнайди. Бунинг учун ҳар бир ҳудуд, ҳар бир соҳада имкониятлар бор. Қишлоқ хўжалигида – янги технологияларни жорий қилиб, ҳосилдорликни ошириш, хомашёни қайта ишлаш. Қайта ишлаш бўлса, даромад, иш ўрни кўпаяди, - деди Президент.

Пахтачилик ва чорвачиликка ихтисослашган мазкур фермер хўжалигининг майдони 1 минг 360 гектар. Ғўзани томчилатиб суғориш жорий этилган.

Давлат раҳбари қолган хўжалик ва кластерлар ерини ҳам томчилатиб суғоришга ўтказиш, ҳосилдорлик паст майдонларда ғаллани қисқартириб, даромади ундан юқори мева-сабзавотлар экиш, фермер ва кластерлар учун минитехнологиялар етказиб бериш бўйича кўрсатмалар берди.

 


омад, иш ўрни кўпаяди, - деди Президент.

  • Кўрилди
    2132
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Komil2019-07-28 20:35:47

Odamlarni daromadini ochirish uchun xitoydan andoza olish kerak mini Fabrika mini sexlar umuman olganda oilaviy buznes va shu turdagi ishlab chiqarish sexlarni 100% soliqdan ozod etish kerak Fermerlarni xokimiyatdan ajiratish kerak monopoliyani tag tomiri bilan yoq qilish kerak deb uylayman shundagina odamlar boy buladi


Козимжон2019-07-27 08:04:57

Ешларни хунармандчиликка купрок жалб килиш керак.Хунармандлар уюшмасини кенгайтиш керак.


Козимжон2019-07-27 07:52:57

Аввало сабр деган гапига кушиламан. Сабр билан хурматни билсак хаммаси яхши булади. Дуо билан эл кукаради сув билан ер.Яхши гумонда булайлик иншооллох хаммаси яхши.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+