Президент Жаслиқдаги колонияни тугатмоқда

03.08.2019, 12:16

Президент Жаслиқдаги колонияни тугатмоқда

Сўнгги йилларда мамлакатда суд-ҳуқуқ соҳасида кенг кўламли институционал ислоҳотлар ўтказилди, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, қамоққа олинган шахслар ва маҳкумларни диний ва сиёсий қарашларидан қатъий назар ҳуқуқларига риоя қилиш, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш ҳамда қулай шарт-шароитлар яратиш борасида халқаро мажбуриятларни амалга оширишга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар қабул қилинди.

Шу билан бирга, жиноят-ижроия амалиёти таҳлили ва жамоатчилик билан бевосита мулоқот натижалари жазони ижро этиш тизимида сақлаш шароитларини янада гуманитар кўринишга келтириш орқали маҳкумларнинг ҳуқуқлари кафолатини ошириш ҳамда уларнинг ижтимоий мослашувини таъминлаш зарурлигини кўрсатаётган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 август кунги ПҚ-4414-сонли “Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 19-сон ихтисослаштирилган Жазони ижро этиш колониясини тугатиш тўғрисида”ги қарори билан Қорақалпоғистон Республикаси Жаслиқ қўрғонида жойлашган 19-сон ихтисослаштирилган жазони ижро этиш колониясини тугатиш белгиланди.

Мазкур тарихий қарор озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларда қонунга итоаткор хулқ-атворни, шахс ва жамиятга ҳурмат муносабатини шакллантиришга йўнатирилган ахлоқан тузатиш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ давлатимизнинг халқаро ареналарда ижобий мавқеини илгари суриш мақсадида қабул қилинганлиги қайд этилган.

Теглар
Кун мавзуси
  • Кўрилди
    913
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+