Фарғоналик тадбиркор туяқуш терисидан оёқни даволайдиган пойабзал ишлаб чиқармоқчи

08.08.2019, 10:50

Фарғоналик тадбиркор туяқуш терисидан оёқни даволайдиган пойабзал ишлаб чиқармоқчи

Фарғонадаги “Straus farm” корхонаси иш бошқарувчиси Ҳасанбой Аҳмаджонов туяқуш терисидан оёқ кийим ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи эканлигини айтди. У бу режаси ҳақида Фарғона шаҳрида бўлиб ўтаётган инвестициявий форумда айтиб ўтди. У Ўзбекистонга туяқушни олиб кирган иккинчи инсондир. Бу ҳақда "Халқ сўзи online" хабар қилди. 

Ҳасанбой аканинг фермаси Марказий Осиёдаги энг каттаси ҳисобланиб, у ерда 250 бош туяқуш парвариш қилинмоқда. Қушларни уларнинг ўзлари кўпайтириши баробарида ташқаридан ҳам олиб келишади.

Айнан форум доирасидаги кўргазмада Фарғона ва Тошкент фабрикаларида туяқуш терисидан тикилган пойабзалларни намойиш қилинди.

“Кейинги йил терини қайта ишлаш ускуналарини олиб келиб, пойабзал ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқдамиз, - деди у. - Афзаллиги - соф табиий чарм бўлгани учун оёққа жуда фойдали, уни даволайди. Бундай пойабзалда оёқ терламайди”.

  • Кўрилди
    223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+