Шавкат Мирзиёев: Кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қилса, Мўйноққа келиб кўрсин
20.08.2019, 16:43
Президентнинг ўтган йилги ташрифи давомида берилган кўрсатмалар асосида ҳукуматнинг Мўйноқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури қабул қилинган. Унда 2019-2021 йилларда жами 1 триллион 485 миллиард сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиши белгиланган.
Қисқа вақт ичида қатор объектлар фойдаланишга топширилди. Жумладан, 800 ўринли амфитеатр ва давлат хизматлари маркази қурилди, маданият маркази ва стадион, «Бозатау» овул фуқаролар йиғинидаги оилавий поликлиника реконструкция қилинди.
Июль ойида «Мўйноқ порлоқ текс» масъулияти чекланган жамият томонидан тикувчилик корхонаси ишга туширилди. 350 та иш ўрни яратилди.
Замонавий машиналар ўрнатилган мазкур корхона йилига 1 миллион дона тайёр тикувчилик ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватига эга. Ҳозирда чойшаб ва кўрпажилдлар, махсус иш формалари тикилмоқда. Шу ерда савдо дўкони ташкил этилган. Янги қурилаётган уйлардан корхона ишчилари учун хонадонлар ажратилган.
Шавкат Мирзиёев корхона фаолияти билан танишди, ишчи хотин-қизлар билан суҳбатлашди.
- Мўйноқдаги ўзгаришларни, сизларнинг кўзларингиздаги розиликни кўриб жуда хурсандман. Бу – узоқ-узоқ ҳудудларга бориб қилаётган ишларимиз натижаси. Агар кимдир бизнинг ислоҳотларимизга шубҳа қиладиган бўлса, Мўйноққа келиб кўрсин, - деди Президент.
Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга корхонани барқарор ишлатиш, маҳсулот турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Марказий Осиё иқтисодиёти – глобал аҳамиятга молик ўзаро боғлиқлик маркази
27.11.2023, 09:21
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
Фикрингизни қолдиринг