1 сентябрдан бошлаб нималар ўзгаради?
21.08.2019, 10:56
2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:
1. Фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари хусусийлаштирилади.
2. Машинасозлик, қишлоқ хўжалиги техникаларидан фойдаланиш ва техник сервис йўналишлари бўйича ходимлар чет элда ўқитилади.
3. Хорижда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ўзгаради.
Хорижий давлатларда умумий ўрта ва ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тўғрисидаги аризалар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.
4. Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади.
Ўзини ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари берилади ҳамда гувоҳнома эгаларига меҳнат стажини ҳисобга олиш ва рағбатлантирувчи имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқи берилади.
5. “Темурбеклар мактаби” ходимлари ва ҳарбий хизматчиларининг ойлик маоши ошади.
- директор ва унинг ўринбосарлари, ўқитувчилар, ўқув бўлими ходимлари учун — 5 баробар;
- тўгарак (секция) раҳбарлари ва психологлари учун — 3 баробар;
- ахборот-ресурс маркази (кутубхона), ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари, инструкторлар ва лаборантлар учун — 2 баробар миқдорда оширилади.
Шунингдек, “Темурбеклар мактаби”да хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминотига уларнинг лавозим маошининг 50 фоизига тенг миқдорида ҳар ойлик устама тўланади.
6. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тизими ўзгаради.
7. Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби белгиланади.
Давлат таълим муассасалари ҳамда нодавлат таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом кучга киради.
8. Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари ходимларига ойлик устама ҳақи тўланади.
9. Иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига янги тушунчалар қўлланилади.
Иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига:
- 577 170 сўм миқдорида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори;
- 223 000 сўм миқдорида базавий ҳисоблаш миқдори;
- 223 000 сўм миқдорида пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори жорий этилади.
10. Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг маоши оширилади.
Давлат кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари ёрдамчиларининг, ўсишида жисмоний ёки руҳий нуқсонлар бўлган болаларга мўлжалланган гуруҳларда ишлайдиган тарбиячилар, педагог ходимлар ва тиббиёт ходимлари ёрдамчиларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланади.
11. Аёллар учун никоҳ ёши ўзгаради.
Ўзбекистон Республикасида эркаклар ва аёллар учун никоҳ ёши бир хилда ўн саккиз ёш этиб белгиланади.
12. Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган талабномалар электрон шаклда топширилади.
Товар белгисини рўйхатдан ўтказиш учун тақдим этиладиган талабномалар фақат электрон шаклда давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали топширилади.
13. Янги телеканал ишга тушади.
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Фикрингизни қолдиринг