Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

23.08.2019, 14:40

 Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Ҳукумат қарори билан Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

Низомга кўра, тижорат ташкилотини ихтиёрий тугатиш муассислар қарори билан амалга оширилади.

Қарор қабул қилингандан кейинги иш кунида қарор ва ҳужжатлар тегишли давлат хизматлари маркази (ДХМ) ва банкка тақдим қилинади.

ДХМ Тизим орқали тегишли маълумотларни олади.

Тугатиладиган корхона молия-хўжалик фаолиятининг энг узоғи уч йиллик даври (амалда 5 йил) текширилади.

Рўйхатдан ўтказилгандан молия-хўжалик фаолиятни амалга оширмаган ва солиқ қарзи бўлмаган корхонанинг ушбу фаолияти текширилмайди.

Даврий босма нашрда эълон бериш талаб этилмайди.

Тадбиркорлик субъекти – жисмоний шахс ўз фаолиятини тугатишда қарзи йўқлиги ҳақида хулоса олиш талаб этилмайди.

Мазкур тартиблар 2020 йил 1 январдан кучга киради, деб хабар қилди "Ҳуқуқий ахборот" канали. 

  • Кўрилди
    1378
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+