Тожикистон Президенти билан телефон орқали мулоқот

06.12.2016, 19:31

Тожикистон Президенти билан телефон орқали мулоқот

Ўзбекистон Республикасининг сайланган Президенти Шавкат Мирзиёев билан Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ўртасида 2016 йил 5 декабрь куни телефон мулоқоти бўлиб ўтди. 

Тожикистон Президенти Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловидаги ишончли ғалабаси билан самимий табриклади. 

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон – Тожикистон муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари бўйича фикр алмашдилар. Шунингдек, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги долзарб вазифаларни амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлигини таъкидладилар. 

Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича давлат ва жамоат тузилмалари, хўжалик субъектларининг ўзаро мулоқотларини қўллаб-қувватлашга келишиб олдилар. 

Суҳбат амалий ва дўстона руҳда ўтди. 

ЎзА
Теглар