Президент янги корхоналар ташкил этиш имкониятларини кўрсатиб берди

18.10.2019, 14:10

Президент янги корхоналар ташкил этиш имкониятларини кўрсатиб берди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилояти иқтисодиётининг бугунги ҳолатини таҳлил қилиб, уни ривожлантириш бўйича муҳим йўналишларни белгилаб берди.

Аввал режалаштирилган лойиҳаларни бажариш билан бирга келгуси икки йилда амалга ошириладиган, умумий қиймати 13 триллион сўмликдан зиёд янги инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилгани қайд этилди.

Тўққиз ойда вилоят корхоналари томонидан 125 миллион долларлик экспорт амалга оширилиб, прогноз 104 фоизга бажарилган. Экспортни кўпайтириш учун «Термиз Карго Центр» логистика маркази ҳудудида эркин савдо зонасини ташкил этиш бўйича кўрсатма берилди. Бу зонага муайян йўналишлардан визасиз кириш, экспорт-импорт ва транзит юклари учун божхона, карантин ва бошқа хизматларни «Ягона дарча» тамойили асосида амалга ошириш мумкин бўлади.

Қишлоқ хўжалигини диверсификация қилишни давом эттириш, 2020 йилда Ангор, Қизириқ, Музработ,  
Термиз ва Шеробод туманларида 40 минг гектарга ингичка толали ғўза навларини жойлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди. Ер майдонларидан келиб чиқиб, кластерлар томонидан йирик чорвачилик комплекслари ташкил қилиш вазифаси қўйилди. 

Вилоятда бир йилда тайёрланадиган 870 минг донадан ортиқ терини қайта ишлайдиган бирорта ҳам корхона йўқлиги танқид қилиниб, «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоят ҳокимлигига замонавий чарм-пойабзал корхоналари ташкил этиш бўйича топшириқ берилди.

  • Кўрилди
    166
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+