“Давлат божи тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди
07.01.2020, 09:51
Қонунга мувофиқ, давлат божи юридик аҳамиятли ҳаракатларни амалга оширганлик ва (ёки) бундай ҳаракатлар учун ваколатли шахслар томонидан ҳужжатлар берганлик учун ундириладиган мажбурий тўловдир.
Консуллик йиғими ва патент божи ҳам давлат божи ҳисобланади.
Қонунга кўра, ваколатли муассасаларга ва (ёки) мансабдор шахсларга мурожаат қилаётган ва ўзига нисбатан юридик аҳамиятга молик ҳаракат ва (ёки) ҳужжатлар бериш амалга ошириладиган юридик ва жисмоний шахслар давлат божини тўловчилар ҳисобланади.
Шунингдек, Қонунда давлат божини ундириш объектлари ҳамда давлат божи ставкаларининг миқдорлари белгиланди.
Қонун билан давлат божини тўлашдан озод қилинадиган жисмоний ва юридик шахсларнинг қатъий рўйхати белгилаб берилди.
Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича судларда даъвогарлар иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар, алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Давлат божининг тўғри ҳисоблаб чиқарилиши, тўлиқ ундирилиши ва Давлат бюджетига ўз вақтида ўтказилиши устидан назорат давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўхшаш янгиликлар
-
1 мартдан нималар ўзгаради?
28.02.2022, 17:20
-
Уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш тартиби белгиланди
07.12.2021, 09:25
-
Суғориладиган ерларда ўзбошимчалик билан қурилиш қилган шахслар тўғридан-тўғри жиноий жавобгарликка тортилади
03.11.2021, 15:47
-
1 ноябрдан нималар ўзгаради
01.11.2021, 09:36
-
Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган тадбиркорларнинг бир гуруҳига миннатдорчилик билдириш тўғрисида
20.08.2021, 09:26
Фикрингизни қолдиринг