Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўрсатадиган молиявий ёрдам шакллари белгиланди (+фото)

17.01.2020, 11:48

Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамғармаси кўрсатадиган молиявий ёрдам шакллари белгиланди (+фото)

Ҳукумат қарори (28-сон, 16.01.2020 й.) билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга мувофиқ, Агентлик тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, аҳолининг кенг табақаларини бизнес билан шуғулланишга жалб этиш соҳасида ваколатли давлат органи ҳисобланади.

Агентлик кичик ва ўрта бизнесни, хусусий тадбиркорликнинг барча шаклларини ривожлантиришга қаратилган ягона давлат сиёсатини амалга оширади.

Агентликка Президент томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор – иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари бошчилик қилади.

Қарор билан, шунингдек, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан Жамғарма томонидан кўрсатиладиган молиявий ёрдам шакллари белгилаб берилди.

  • Кўрилди
    3722
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Самидилло2020-02-03 16:57:32

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ушбу соҳада ягона давлат сиёсати юритадиган ваколатли органи деб эътироф этилиши жуда яхши бўлди!


Самидилло2020-02-03 16:57:31

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ушбу соҳада ягона давлат сиёсати юритадиган ваколатли органи деб эътироф этилиши жуда яхши бўлди!


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+