“Ўзбекинвест” қайта ташкил этилди

31.01.2020, 14:54

“Ўзбекинвест” қайта ташкил этилди

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компаниясининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида” Ҳукумат қарори (46-сон, 30.01.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, “Ўзбекинвест” экспорт-импорт миллий суғурта компанияси “Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси” акциядорлик жамияти этиб қайта ташкил этилди.

“Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖ устав капиталидаги давлат акциялари (улушлари) пакети бўйича акциядор ҳуқуқи Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ўтказилди.

Хорижий ва маҳаллий инвесторлар томонидан Ўзбекистон иқтисодиётига киритиладиган тўғридан-тўғри ва портфель инвестицияларнинг комплекс суғурта ҳимоясини таъминлаш “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Қарор билан “Ўзбекинвест” ЭИСК” АЖга белгиланган тартибда хорижий банкларда жорий ҳисобварақларини очиш ва банк депозитлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун улар бўйича операциялар ўтказиш, суғурта тўловлари, суғурта ва инвестиция фаолияти билан боғлиқ бошқа операцияларни амалга оширишга рухсат берилди.

  • Кўрилди
    1234
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+