“Ш.Мирзиёев ўз ваъдаларини бажаришга содиқ эканлигини намоён этди”

04.01.2018, 18:00

“Ш.Мирзиёев ўз ваъдаларини бажаришга содиқ эканлигини намоён этди”

Буюк Британияда чоп этиладиган “fDi Magazine”  журнали саҳифасида Ўзбекистонга бағишланган мақола босилиб чиқди. Ушбу нашр бош муҳаррири ўринбосари Якопо Деттони қаламига мансуб мазкур мақолада Ўзбекистон валюта бозорининг либераллашуви сиёсати таҳлил этилган.

Муаллифнинг қайд этишича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “мамлакатга хорижлик сармоядорларни қайтариш бўйича тутган янги монетар йўл доирасида қисқа муддатли хавф-хатарларга дуч келмоқда”.

Ўзбекистон давлати раҳбари, деб ёзади таҳлилчи, хорижий сармоялар учун энг асосий тўсиқлардан бирини бартараф этиш мақсадида кўп йиллик кучли валюта назоратидан воз кечди.

Ўзбекистон валюта режими ўтган йиллар давомида халқаро яккаланиш эвазига бўлса-да миллий саноатни илгари суриш мақсадида тузилган кучли молиявий назорат тизимининг марказий қисми эди. Бироқ сўнгги йиллар давомида ўзбек сўмининг расмий курси билан “қора бозор” баҳоси ўртасидаги фарқ сезиларли даражада ўсиб кетганидан сўнг бу тизим борган сари самарасиз бўлиб қолди, деб ёзади британиялик эксперт.

2017 йил бошида Президент Шавкат Мирзиёев валюта алмашуви либераллаштирилишини эълон қилгани ҳолда бу тажрибага барҳам берди. Я.Деттонининг хабар беришича, бу бир кечада сўмнинг қиймати кескин тушиб кетишига олиб келди. Шу билан бирга, хорижлик кузатувчилар айрим эҳтиёткорликлар билан бўлса-да, бу либераллашувни эътироф этдилар.

“Control Risks” консалтинг фирмасининг Россия Федерацияси ва МДҲ бўйича етакчи ҳамкори Тим Стенлининг баён этишича, мазкур чора “муайян босқичда тўрт хил алмашув курси амал қилган (Марказий банк, пул айирбошлаш шохобчаси, биржа ва “қора бозор” баҳолари) бу тизимга хос бўлган йўлни сармоядорлар учун кўпгина фирибгарлик ва коррупция хатарларидан тозалайди. Бу тўғри йўналишдаги зарур чора эди, бироқ валюта сиёсатини янада либераллаштириш учун яна кўпгина ишларни амалга ошириш керак”.

Мақолада алоҳида таъкидланишича, Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни модернизациялаш ва либераллаштириш бўйича ўз ваъдаларини бажаришга содиқ эканлигини намоён этди. Ўзбекистон Президенти “пахта далаларида мажбурий меҳнатга барҳам берди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки сингари халқаро институтлар билан ўзаро муносабатларни қайта тиклади, шу билан бирга, тарқалиб кетган коррупцияга қарши курашиш асносида маъмурий тизимни ислоҳ этишга ваъда берди”.

“fDi Magazine” журнали “Moody’s” халқаро рейтинг агентлигининг 2017 йил 11 сентябрдаги маърузасига мурожаат этар экан, сўмнинг қадр-қимматига бўлган ишончли тиклаш мақсадларидаги пул-кредит ва фискал сиёсатни самарали амалга ошириш, пул қадрсизланишини тутиб туриш ва иқтисодиётни мустаҳкамлаш фавқулодда мураккаб кечади, деган фикрларни ўқувчиларнинг эътиборига ҳавола қилган.

“Жаноб Мирзиёев ортга чекинмади, хавф-хатарларга пешвоз чиқди”, дея хулоса қилади британиялик таҳлилчи.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3074
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+