Тошкентдан Чимкентга биринчи автобус рейси амалга оширилди

05.01.2018, 10:03

Тошкентдан Чимкентга биринчи автобус рейси амалга оширилди

Тошкент-Шимкент-Тошкент йўналиши бўйлаб илк қатнов йўлга қўйилди. Шу муносабат билан пойтахтимизда бўлиб ўтган тадбирда таъкидланганидек, мазкур лойиҳа икки қардош халқ ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир.

Ушбу йўналишнинг дастлабки йўловчилари икки давлат оммавий ахборот воситалари ҳамда жамоатчилик вакиллари бўлди.

Йўналиш бўйлаб доимий қатновлар жорий йилнинг 8 январидан амалга оширилади. 

Автобусларда йўловчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Жумладан, улар совитиш ва иситиш, GPS тизимлари билан таъминланган.

Йўналиш "Ғишткўприк" ҳамда "Жибек-жоли" чегара постларидан ўтиб, йўловчиларга навбатсиз хизмат кўрсатилади.

Айни пайтда автобус Қозоғистонга кириб келди.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1763
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+