Нефть нархининг кескин тушиб кетиши Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатади?

09.03.2020, 14:55

Нефть нархининг кескин тушиб кетиши Ўзбекистонга қандай таъсир кўрсатади?

Яқинда ОПЕК мамлакатлари ва унинг таркибига кирмаган, жумладан, Россия, Қозоғистон ва Озарбайжон(ОПЕК+) каби давлатлар нефть вазирлари учрашишди. Улар 2016 йилдан буён илк марта қазиб чиқаришни қисқартириш бўйича келиш олишмади.

Масалан, Россия қазиб чиқариш ҳажмларини қўшимча камайтиришни рад этди ва кунига нефть қазиб чиқаришни 1,7 млн. баррелга қисқартириш назарда тутилган амалдаги келишувни кучида қолдиришни таклиф этди.

Саудия Арабистони эса, аксинча, йил охирига бу кўрсаткичга яна 1,5 млн. баррел қўшиш кераклигини билдирди.

1 апрелдан бошлаб компаниялар қанча керак деб ҳисоблашса, шунча қазиб олишни бошлашади. Ар-Риёд нефть қазиб чиқаришни кунига 10 млн. баррелдаг зиёдга, зарурат туғилганда 12 млн. баррелгача оширишни режалаштиряпти.Ўз навбатида Saudi Aramco нефть хом ашёси нархини камайтиришга қарор қилган.

Нефтга нима бўлди?

Ўтган ҳафта жума куниёқ “қора олтин” нархи 9 фоиз тушиб кетди ва душанбага келиб “авж нуқтаси”га чиқди. 9 март куни савдолар очилиши билан Brent маркали нефть нархи 38 долларни, ёпилишида эса 46 доллар атрофида бўлди.

Шундай қилиб ушбу турдаги “қора олтин”нинг бир баррели қиймати 22 фоиз пасайиб, 35 долларгача арзонлашди. Нефть охирги марта бундай нархда 2016 йилда сотилган эди.

Бу борадаги антирекорд 1991 йилда АҚШ Форс кўрфазида босиб олинган Қувайтни Ироқдан озоз қилиш учун “Саҳродаги бўрон” операциясини бошлаганда рўй берганди.

Рублга нима бўлди?

Ўтган ҳафта жумадан бошлаб рубль арзонлашишни бошлаган эди. Аммо дунё бўйича нефть нархининг кескин тушиб кетиши оқибатида унинг курси кескин пасайиб кетди. Унинг долларга нисбатан курси 72 рублга, еврога нисбатан эса 82 рублгача қимматлашди.

Ўзбекистоннинг нима алоқаси бор?

Нефть нархлари Ўзбекистонга ҳам Россия ва бошқа мамлакатлар орқали билвосита таъсир қилади. Бу биринчи навбатда мамлакатга валюта оқимининг асосий каналларидан бири бўлган меҳнат мигрантлари орқали таъсирдир.

Рублнинг АҚШ долларига нисбатан кучсизланиши Ўзбекистондаги кўплаб оилалар боғлиқ бўлган мазкур жўнатмаларнинг валюта ҳажми қисқаришига олиб келиши мумкин.

Россия марказий банки 2019 йилнинг 9 ойи бўйича эълон қилган статистикасига кўра, ушбу даврда Россиядан Ўзбекистонга 3,4 млрд. доллар юборилган. Рубль қанча кучсиз бўлса, бу сумма шунча камаяди.

2014 йилда рублнинг кескин тушиб кетиши, санкциялар ва бошқа воқеалардан сўнг Россияга борадиган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари камая бошлаган эди, бироқ 2016 йилдан мазкур оқим қайта тикланди ва фаол равишда ўсиб боряпти.
Иккинчи омил бу экспортчилар билан боғлиқ. Айни пайтда Хитой коронавирус туфайли қийинчиликларни бошдан кечираётган пайтда, Россия охирги уч йилда илк марта Ўзбекистоннинг асосий импортчисига айланди.

Кучсиз рубль сўмнинг алмаштириш курсини мустаҳкамлаши эҳтимоли бор. Бу эса Россия бозорларида Ўзбекистон экспортчилар маҳсулотларини янада қимматлаштириб, валюта тушумларини камайтириши мумкин.

Россия иқтисодиётининг секинлашуви у томондан талаб камайишига олиб келади. Бундай ҳолат Хитой билан рўй берганига анча бўлди. Бу эса асосий экспорт товарлари нархлари пасайишига сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Бинобарин, Марказий банк асосий савдо ҳамкорларимиздан бирининг миллий валютаси қадрсизланиши курслар бўйича кутилмалар ва валюта бозори иштирокчиларининг қарор қабул қилиш жараёнларига таъсир этишини таъкидлаб ўтди.

Бироқ бу борадаги ташқи хатарлар сезиларли эмаслиги билдирилди. МБ 2020 йилда Ўзбекистондаги иқтисодий вазият ривожланишига асосан ички омиллар таъсир қилади деб ҳисоблайди.

  • Кўрилди
    664
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+