Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда

25.03.2020, 13:41

Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда

Дунёдаги эпидемиологик вазият ва Ўзбекистонда коронавируснинг тарқалиши туфайли ҳукумат шартномалар бажарилмаган тақдирда бизнес учун «форс-мажор» режимини жорий этишга қарор қилди.

Коронавирус пандемияси ва глобал инқирознинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тадбиркорлик субъектларининг талабларига биноан енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш топширилди. Сертификатни бир кунда олиш мумкин (агар форс-мажор ҳолати коронавирус билан боғлиқ бўлса).

Шу билан бирга, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 февралдаги 63-сон қарори билан тасдиқланган Енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатларини тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ, форс-мажор – бу томонларнинг иродаси ва фаолиятларига боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисалари (зилзила, кўчки, бўрон, қурғоқчилик ва бошқалар) ёки ижтимоий-иқтисодий ҳолатлар (уруш ҳолати, қамал, давлат манфаатларини кўзлаб импорт ва экспортни тақиқлаш ва бошқалар) сабабли юзага келган шароитларда ташқи савдо битимлари (шартномалар) ва халқаро шартномалар бўйича томонларга қабул қилинган  мажбуриятларни бажариш имконини бермайдиган фавқулодда, олдини олиб бўлмайдиган ва кутилмаган ҳолатлардир.

Шу билан бирга, бундай ҳолатларга қарздорнинг контрагентлари томонидан мажбуриятлар бузилиши, бозорда мажбуриятларни бажариш учун зарур бўлган товарларнинг йўқлиги ва бошқалар кирмайди.

Умуман олганда, томонлардан бирида енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари юзага келган тақдирда, томонлар ўзаро манфаатли шартлар билан келишиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин (масалан, шартнома мажбуриятларини ўзгартириш орқали мажбуриятларни бажариш муддатини узайтириш).

Агар томонлардан бири келишувга эриша олмаса, енгиб бўлмайдиган кучлар ҳолатини тасдиқлайдиган сертификатни олиш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига мурожаат қилиши мумкин.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан юқорида кўрсатилган сертификатларни расмийлаштиришда республиканинг хўжалик субъектларига ёрдам бериш учун барча зарур чоралар кўрилади.

Алоқа учун телефон рақамлари:

а) Вазирликнинг марказий аппарати:

сертификат бериш бўйича ваколатли бўлинма - 71 238 50 23, 71 238 50 22;

аризаларни кўриб чиқиш учун бўлинма - 71 238 500;

б) вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари:

Қорақалпоғистон Республикаси - 61 222 31 91;

Андижон вилояти - 74 223 24 03;

Бухоро вилояти - 65 221 51 84;

Жиззах вилояти - 72 226 56 14;

Қашқадарё вилояти - 75 221 07 14;

Навоий вилояти - 79 223 78 99;

Наманган вилояти - 69 227 76 46;

Самарқанд вилояти - 66 230 48 42;

Сирдарё вилояти - 67.225 36 65;

Сурхондарё вилояти - 76 223 36 45;

Тошкент вилояти - 70 762 58 97;

Фарғона вилояти - 95 402 60 90;

Хоразм вилояти - 62 223 15 06;

Тошкент шаҳри - 71 210 03 28.

  • Кўрилди
    1206
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+