Банкларга 1 октябрга қадар кредитлар бўйича имтиёзли давр белгилаш тавсия этилмоқда

25.03.2020, 15:15

Банкларга 1 октябрга қадар кредитлар бўйича имтиёзли давр белгилаш тавсия этилмоқда

МБ томонидан «Коронавирус инфекцияси тарқалиши оқибатида келиб чиқадиган кредит хатарларини енгиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида» хабар берилди.

Коронавирус тарқалиши оқибатида бизнес учун юзага келиши мумкин бўлган жалб этилган кредитларни қайтариш билан боғлиқ салбий оқибатларни енгиллаштириш мақсадида МБ томонидан барча тижорат банкларига пул оқимлари даражасининг пасайиши ва лойиҳаларни амалга ошириш муддатлари кечиктирилиши кузатилаётган корхоналар кредитни қайтара олиш имкониятини синчковлик билан ўрганиб чиқиш тавсия этилди.

Бу туризм ва халқаро юк ташувлар соҳасидаги компанияларга, асосий контрагентлари коронавирус кенг тарқалган мамлакатларда бўлган хўжалик юритувчи субъектларга, шунингдек Ўзбекистонда инфекцияни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар фаолият юритишига салбий таъсир кўрсатиши мумкин бўлган корхоналарга тааллуқлидир.

Мижозларнинг реал пул оқимлари ва имкониятларини, кутилаётган лойиҳаларни амалга ошириш муддатларини ўрганиб чиқиш натижаларига кўра кредит шартномаси шартларини қайта кўриб чиқиш ҳамда заруратга қараб, тақдим этилган имтиёзли даврдан келиб чиққан ҳолда охирги тўлов муддатлари кечиктирилган ҳолда кредит бўйича асосий қарзни тўлаш юзасидан 2020 йил 1 октябргача имтиёзли давр берилиши лозим.

Бунда банклар ушбу тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифат таснифини ўзгартирмасликка ҳақлидир.

  • Кўрилди
    1854
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Гўзалбегим2020-03-26 14:18:18

Жисмоний шахслар хам бу вазиятда уйда ўтириб пул тополмаябди нонга қаердан кредитга пул тўлаолади


shavkat2020-03-25 17:52:16

ipoteyka kreditga imtiyoz yoki to'lov vaqtini kechiktirib tursa bo'ladimi


Бобир 2020-03-25 17:32:57

Гулистон дехкон бозор епилган 3 йил булди 1000та тадбиркор дуконлари пули туланмаган бузилиб етибди. Кредит кечворсаям яхши буларди.


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+