Тадбиркор карантин даврида корхонага ишсизларни жалб этса уларнинг иш ҳақи Меҳнат вазирлиги томонидан тўлаб берилади

12.04.2020, 18:22

Тадбиркор карантин даврида корхонага ишсизларни жалб этса уларнинг иш  ҳақи Меҳнат вазирлиги томонидан тўлаб берилади

Бугун, 12 апрель куни АОКА штабида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Унда вазирлик вакили карантин даврида тадбикор ўз корхонасига ишсизларни жалб қилса уларнинг маоши ким томонидан тўлаб берилишига ойдинлик киритди. 

"Карантин чоралари амал қилиш даврида жамоат ишларига жалб қилинаётган фуқароларнинг иш ҳақи, иш берувчининг идоравий бўйсунуви, ташкилий-ҳуқуқий ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, тўлиқ (100 фоиз) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади.

Асос - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги Фармони ҳамда шу кундаги 18-сонли йиғилиш баёни", - деди Шаҳноза Равшанова. 

  • Кўрилди
    1041
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Хабибулла2020-04-15 09:27:40

Савол мен вактинча ишсиз булдим авваллари четга чикардим энди нима килсам булади, рахмат


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+