Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади (ВИДЕО)

15.04.2020, 13:38

Тадбиркорларга шахсий автомашиналарини бошқариш учун енгилликлар берилади (ВИДЕО)

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров онлайн брифингда маълум қилди.

«Кечадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудида юк автомобилларига бўлган чекловлар тўлиқ олиб ташланди. Энди 1-2 кунда тадбиркорларимиз кўплаб мурожаатлар билан чиқишмоқдаки, уларнинг машинаси шахсий. Шахсий машиналарга эса рухсат йўқ, фақат ташкилот автомобилларига стикер берилмоқда. Шу нуқтаи назардан, ҳозир бу бўйича ҳам 1-2 кун ичида Бош вазиримиз раҳбарликларидаги комиссиянинг қарори чиқади, буни ҳам енгиллаштирамиз», - дея таъкидлади Жамшид Қўчқоров.

  • Кўрилди
    2398
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Muhammadali2020-04-15 19:06:33

Judayam to'gri fikr bo'ldi. Ayniqsa bizga o'hshab boshqa viloyatda ishlaydiganlarga. Men ham Fargona viloyati Yozyovon tumanida baliqchilik fermer ho'jaligi rahbariman. Borib kelishga qiynalayotgan edik. Ajabmas endi bemalol borib ishlarni yurgizamiz.


Шухрат 2020-04-15 15:47:14

Тадбиркорларни яни ахолига ва корхоналарга хизмат курсатадиган автоларига рухсат беришилани таклиф килардик кун исиб кетса совуткич хаммага кере хаво совутиш системаси Кир ювиш автомат машиналари


Шухрат2020-04-15 15:44:21

Тогри фикир манам тадбиркорман узимни масулияти чекланган жамиятим бор корхонам номида авто Давлат раками Билан ишсиз утирипмиза ман касбим майший техникалар тамирлаш рухсат беришса ишсиз комасдик бумасам иши бор одамхам бокиманда бб колади


Фахриддин 2020-04-15 14:26:46

Илтимос табиркорларга имтиез берила.


Таджибаев Иброхимжон2020-04-15 14:09:14

Жамиятимиз фаолият тури туман ва бошка вилоятларга бориб иш олиб боришни таказо этади, хозирги кунда шахарда велосипеда юришхам такикланган, шахсий транспортда юришни, албатта эхтиет чораларини куриб рухсат берилса максадга мувофик буларди (корхоналарда икки транспорт воситасидан купили такиклаган холда)


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+