Ўзбекистон Бош вазирини Тожикистон Президенти қабул қилди

10.01.2018, 17:33

Ўзбекистон Бош вазирини Тожикистон Президенти қабул қилди

Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон Душанбе шаҳрига ишчи ташриф билан борган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди. 

Бу ҳақида “news.tj” сайти расмий манбага асосланиб хабар берди.

Ўтказилган ҳукуматлараро комиссия йиғилишида икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш соҳалари муҳокама қилинди. Жумладан, савдо чекловларини бартараф этиш, сув ва энергетика ресурсларидан фойдаланиш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг иккитомонлама ҳаракатланиш тартибини соддалаштириш, товарларни ташиш учун тарифларни камайтириш, икки мамлакатни боғлайдиган мавжуд темир йўлларни тиклаш, чегара олди назорат-ўтказиш пунктларини очиш каби қатор масалалар кўриб чиқилди. 

Учрашув давомида турли кўргазмалар, маданият кунларини ташкил этиш борасида олиб борилаётган ишларга ҳам юқори баҳо берилди. 

Томонлар Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги барча соҳаларда дўстона алоқалар янада  мустаҳкамланишига ишонч билдириб, ҳукуматлараро ва ҳудудлараро алоқаларнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга тайёр эканликларини ҳам таъкидлаб ўтди. 

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1610
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+