Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида

11.01.2018, 10:12

Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 

Қонуни

Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 18 декабрда қабул қилинган

Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган

1-модда. Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тасдиқлансин.*

2-модда. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Ҳарбий доктринаси тўғрисида»ги 105–I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, № 9, 180-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.

3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;

давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;

ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.

4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикасининг

Президенти

Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2018 йил 9 январь

№ ЎРҚ—458

******************

*Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринасининг матни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси ва Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўпламида эълон қилинади.

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    3006
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+