Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг пресс-релизи

18.05.2020, 13:53

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг пресс-релизи

Ўзбекистон Афғонистоннинг сиёсий етакчилари томонидан инклюзив ҳукумат ва Миллий ярашув бўйича Олий кенгашни ташкил этиш тўғрисидаги келишувга эришилганини қўллаб-қувватлайди.

Шунингдек, умид қиламизки, ушбу муҳим қарорлар қўшни Афғонистонда сиёсий музокараларга ҳамда мустаҳкам ва узоқ муддатли тинчликка йўл очади.

Ўз навбатида, Ўзбекистон Афғонистон халқи билан дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашда, афғонлараро сиёсий жараённи ҳар томонлама қўллаб-қувватлашда ҳамда тинч ва фаровон Афғонистонни барпо этиш учун ҳар жиҳатдан ёрдам беришда давом этади.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2020-йил 18-май

  • Кўрилди
    982
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+