Тошкент «сариқ»лигича қолди. Бошқа туман ва шаҳарларнинг карантин даражаси қайта кўриб чиқилди

30.05.2020, 15:17

Тошкент «сариқ»лигича қолди. Бошқа туман ва шаҳарларнинг карантин даражаси қайта кўриб чиқилди

Республика махсус комиссияси Ўзбекистоннинг туман ва шаҳарлари кесимида карантин даражасини қайта кўриб чиқди. Тошкент шаҳри «сариқ» ҳудудлигича қолди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хабар берди.

Тошкент

Барча туманлар «сариқ»: Мирзо Улуғбек тумани, Миробод тумани, Олмазор тумани, Сергели тумани, Учтепа тумани, Яшнобод тумани, Чилонзор тумани, Шайхонтоҳур тумани, Юнусобод тумани, Яккасарой тумани.

Тошкент вилояти

  • «Қизил» ҳудуд: Бекобод шаҳри, Нурафшон шаҳри, Янгийўл шаҳри, Оққўрғон тумани, Зангиота тумани, Қибрай тумани, Паркент тумани, Янгийўл тумани, Тошкент тумани, Юқори Чирчиқ тумани.

  • «Сариқ» ҳудуд: Ангрен шаҳри, Чирчиқ шаҳри, Бекобод тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани.

  • «Яшил» ҳудуд: Олмалиқ шаҳри, Оҳангарон шаҳри, Оҳангарон тумани, Бўстонлиқ тумани, Бўка тумани, Пискент тумани.

Қорақалпоғистон Республикаси

  • «Қизил» ҳудуд: Қўнғирот тумани, Тахтакўпир тумани.

  • «Сариқ» ҳудуд: Нукус шаҳри.

  • «Яшил» ҳудуд: Амударё тумани, Беруний тумани, Қонликўл тумани, Қораўзак тумани, Кегейли тумани, Мўйноқ тумани, Нукус тумани, Тўрткўл тумани, Хўжайли тумани, Чимбой тумани, Шуманай тумани, Элликқалъа тумани, Тахиатош тумани, Бўзатов тумани.

Андижон вилояти

  • «Қизил» ҳудуд: Андижон шаҳри, Андижон тумани.

  • «Яшил» ҳудуд: Хонобод шаҳри, Балиқчи тумани, Бўз тумани, Булоқбоши тумани, Избоскан тумани, Қўрғонтепа тумани, Марҳамат тумани, Улуғнор тумани, Хўжаобод тумани, Жалақудуқ тумани, Шаҳрихон тумани, Олтинкўл тумани, Пахтаобод тумани, Асака тумани.

Бухоро вилояти

Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Когон шаҳри, Бухоро тумани, Вобкент тумани, Когон тумани, Қоровулбозор тумани, Пешку тумани, Ромитан тумани, Шофиркон тумани, Жондор тумани, Ғиждувон тумани, Олот тумани, Қоракўл тумани, Бухоро шаҳри.

Жиззах вилояти

Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Жиззах шаҳри, Арнасой тумани, Бахмал тумани, Ғаллаорол тумани, Шароф Рашидов тумани, Дўстлик тумани, Зомин тумани, Зарбдор тумани, Зафаробод тумани, Мирзачўл тумани, Пахтакор тумани, Фориш тумани, Янгиобод тумани.

Қашқадарё вилояти

Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Қарши шаҳри, Шаҳрисабз шаҳри, Деҳқонобод тумани, Қамаши тумани, Қарши тумани, Косон тумани, Касби тумани, Китоб тумани, Миришкор тумани, Муборак тумани, Нишон тумани, Чироқчи тумани, Шаҳрисабз тумани, Ғузор тумани, Яккабоғ тумани.

Навоий вилояти:

  • «Қизил» ҳудуд: Зарафшон шаҳри.

  • «Сариқ» ҳудуд: Конимех тумани, Хатирчи тумани.

  • «Яшил» ҳудуд: Навоий шаҳри, Кармана тумани, Қизилтепа тумани, Навбаҳор тумани, Нурота тумани, Томди тумани, Учқудуқ тумани.

Наманган вилояти:

  • «Қизил» ҳудуд: Наманган шаҳри, Наманган тумани, Уйчи тумани.

  • «Сариқ» ҳудуд: Норин тумани.

  • «Яшил» ҳудуд: Косонсой тумани, Мингбулоқ тумани, Тўрақўрғон тумани,Чортоқ тумани, Поп тумани, Чуст тумани, Учқўрғон тумани, Янгиқўрғон тумани.

Сирдарё вилояти:

Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Ширин шаҳри, Боёвут тумани, Гулистон тумани, Сайхунобод тумани, Сирдарё тумани, Гулистон шаҳри, Мирзаобод тумани, Оқолтин тумани, Сардоба тумани, Янгиер шаҳри, Ховос тумани.

Самарқанд вилояти:

  • «Қизил» ҳудуд: Самарқанд шаҳри, Оқдарё тумани, Иштихон тумани, Пайариқ тумани, Пастдарғом тумани, Самарқанд тумани, Тойлоқ тумани, Ургут тумани.

  • «Сариқ» ҳудуд: Жомбой тумани.

  • «Яшил» ҳудуд: Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон тумани, Нарпай тумани, Қўшработ тумани, Нуробод тумани, Булунғур тумани, Пахтачи тумани.

Сурхондарё вилояти:

  • «Қизил» ҳудуд: Сариосиё тумани.

  • «Сариқ» ҳудуд: Термиз шаҳри.

  • «Яшил» ҳудуд: Қизириқ тумани, Музробод тумани, Узун тумани, Бандихон тумани, Термиз тумани, Ангор тумани, Денов тумани, Олтинсой тумани, Бойсун тумани, Жарқўрғон тумани, Қумқўрғон тумани, Шеробод тумани, Шўрчи тумани.

Фарғона вилояти:

Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Фарғона шаҳри, Қўқон шаҳри, Қўштепа тумани, Боғдод тумани, Бешариқ тумани, Сўх тумани, Бувайда тумани, Қувасой шаҳри, Данғара тумани, Ўзбекистон тумани, Риштон тумани, Учкўприк тумани, Фарғона тумани, Фурқат тумани, Тошлоқ тумани, Ёзёвон тумани, Марғилон шаҳри, Қува тумани, Олтиариқ тумани.

Хоразм вилояти:

Барча туманлар «яшил» ҳудуд: Тупроққалъа тумани, Хива шаҳри, Боғот тумани, Хонқа тумани, Қўшкўпир тумани, Янгиариқ тумани, Хива тумани, Шовот тумани, Янгибозор тумани, Гурлан тумани, Урганч тумани, Хазорасп тумани, Урганч шаҳри.

Аввалроқ Ўзбекистонда карантин 15 июнгача узайтирилгани, «яшил» ҳудудларга тўй-маърака ўтказишга рухсат берилгани ҳақида хабар қилинганди.

  • Кўрилди
    956
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Sanjar2020-05-30 15:29:02

Qizil hududdan sariq hududga ish faoliyatini amalga oshirayotganda shahsiy transport vositasidan harakatlanish mumkinmi steler bor transport moshinada?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+