Фото: Шавкат Мирзиёев ва болалар

01.06.2020, 14:05

Фото: Шавкат Мирзиёев ва болалар

1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фаолияти давомида болалар билан бирга тушган энг сара суратларидан фотожамланмани тақдим этамиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистонга ташрифи давомида «Аваза» миллий сайёҳлик зонасининг «Камалак» болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан. 20 май, 2017 йил. 

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманига ташрифи давомида «Катта Қорасув» маҳалласида «Кристалл» болалар рақс ансамбли аъзолари билан. 29 июнь, 2017 йил. 

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасининг Сеул шаҳри аэропортида кутиб олишга чиққан болалар ҳамда турмуш ўртоғи Зироат Мирзиёева ҳамроҳлигида Ўзбекистон делегацияси учун ажратилган қароргоҳга йўл олмоқда. 22 ноябрь, 2017 йил.  

Давлат раҳбари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Чимбой туманидаги 8-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолияти билан танишишмоқда. 15 декабрь, 2017 йил. 

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Нукус шаҳридаги Ибройим Юсупов номидаги мактаб-интернат жамоаси ва тарбияланувчилари билан. 16 декабрь, 2017 йил. 

Президент Шавкат Мирзиёев Нукусдаги спорт мажмуасига ташрифи вақтида ёш спортчилар билан.

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳридаги Абдулла Орипов номидаги мактабда. 29 январь, 2018 йил.

Шавкат Мирзиёев Бухоро шаҳридаги 54-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари билан. 16 февраль, 2018 йил.

Шавкат Мирзиёев Гулистон шаҳрининг Алишер Навоий номидаги Билимдонлар марказида бир гуруҳ ижодкорлар билан мулоқот пайтида. 13 апрель, 2018 йил.

Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Хоразм вилояти, Урганч шаҳридаги «Улли ҳовли» мажмуасида болалар қуршовида. 24 апрель, 2018 йил. 

Шавкат Мирзиёев Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги Исхоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларга ихтисослашган мактаб-интернат тарбияланувчилари билан. 3 май, 2018 йил.

Тошкент шаҳри, Чилонзор туманидаги «Хирмонтепа» маҳалласида Президент Шавкат Мирзиёевни қучоқлаб олган қизалоқ. 1 июнь, 2018 йил.

Президент Шавкат Мирзиёев Москвада ўғли Миралишер (қизил костюмда) ва набираси Миромон билан ЖЧ—2018 рамзи бўри Забивака ёнида. Президент Россия Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан очилиш маросимида иштирок этиш учун Москвага ташриф буюрган эди. 14 июнь, 2018 йил.

Президент Шавкат Мирзиёев  Тошкент шаҳридаги Ўзбекистон карлар жамиятининг Кар-соқовлар маданият маркази тарбияланувчилари билан. 29 июнь, 2018 йил.

Шавкат Мирзиёев ва амалий ташриф билан Ўзбекистонга келган Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмон Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни кутиб олиш жараёнида. 17 август, 2018 йил.

Давлат раҳбари Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани «Боғишамол» маҳалласида жойлашган 74-мактабгача таълим ташкилотида. 26 октябрь, 2018 йил.

Давлат раҳбари Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани «Боғишамол» маҳалласида жойлашган 74-мактабгача таълим ташкилотида. 26 октябрь, 2018 йил.

Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси, Қўнғирот туманидаги давлат-хусусий шериклик асосида ташкил қилинган Wunderkinds in Kungirad мактабгача таълим ташкилотида. 15 ноябрь, 2018 йил.

Мирзиёэв Нукус шаҳрининг «Қумбуз овул» маҳалласида барпо этилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватидаги мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси билан. 16 ноябрь, 2018 йил.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри марказида ташкил этилган Янги йил байрами майдонида. Байрам томошасига келган одамлар билан суҳбатлашиб, болажонларга совғалар берилган жараён. 28 декабрь, 2018 йил.

Президент Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидаги ўзбек–қозоқ миллий маданият маркази фаолияти билан танишиш чоғида болалар билан суҳбатлашмоқда. 30 январь, 2019 йил.

Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти, Мирзачўл туманидаги «Бинафша» давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар қуршовида. 30 январь, 2019 йил.

Тошкент шаҳридаги Humo Arena кўп тармоқли муз саройининг тантанали очилиш маросимида ёш спортчилар билан бирга. 15 март, 2019 йил.

Тошкент шаҳридаги Корейс маданияти ва санъати уйининг тантанали очилиш маросими. Ўзбекистон Президенти ва Корея Республикаси Президенти Мун Чже Ин рафиқалари билан биргаликда дўстлик ва маданият саройини очган вақт. 20 апрель, 2019 йил.

Андижон шаҳридаги «Келажак болажонлари» мактабгача таълим ташкилотида. 165 бола қатнайдиган боғчада рус ва инглиз тиллари, тасвирий санъат, мусиқа ва спорт, чеварлик тўгараклари ташкил этилган. 16 май, 2019 йил.

Андижон шаҳридаги Муҳаммад Юсуф номидаги мактаб-интернатида. 17 май, 2019 йил.

Оҳангарон шаҳридаги «Қалдирғоч» давлат мактабгача таълимташкилотида. 1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида фойдаланишга топширилган боғча «Нўғойқўрғон» маҳалласи аҳолисининг оғирини енгил қилган эди. 1 июнь, 2019 йил.

Оҳангарон шаҳридаги «Қалдирғоч» давлат мактабгача таълим ташкилотида. 1 июнь, 2019 йил.

Президент Шавкат Мирзиёев Бўка туманининг «Бўстон» маҳалласида 27-умумтаълим мактаби 3-синф ўқувчиси Фазилат Ёқубова билан. 2 июнь, 2019 йил.

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида жойлашган Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида болалар билан суҳбатлашмоқда. 30 август, 2019 йил.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги Президент мактабида.

Давлат раҳбари мактабининг фахрий меҳмонлар китобига дастхат ёзиб қолдирган, мактабнинг илк ўқувчи ва ўқитувчилари билан суратга тушган. 10 сентябрь, 2019 йил.

Президент Сурхондарё вилояти, Денов туманидаги «Боғи Эрам» маҳалласидаги 150 ўринли Smart kids нодавлат мактабгача таълим ташкилотида. Давлат раҳбари Бешта ташаббус ҳақида шеър айтиб берган болаларга совғалар топширмоқда. 17 октябрь, 2019 йил.

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашларига сайловларда Президент Шавкат Мирзиёев Мирзо Улуғбек туманидаги 162-сайлов участкасида овоз беришда иштирок этган. Маҳаллий аҳоли вакиллари, шу жумладан, болалар билан ҳам мулоқот қилган эди. 22 декабрь, 2019 йил.

Президент Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабда ўқитувчи ва ўқувчилар билан суҳбатлашмоқда. 2019 йилда мактабнинг 5, 6, 7 ва 8-синфларига ижодий имтиҳонлар ва тест синовлари асосида 121 нафар ўқувчи саралаб олинган. 26 декабрь, 2019 йил.

Президент Шавкат Мирзиёев Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабда. 27 декабрь, 2019 йил.

МАНБА

  • Кўрилди
    3723
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Азамжон2020-06-02 22:32:05

Зор одам умрлари узок болсин


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+