Ўзбекистон сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлардан бири

12.01.2018, 17:21

Ўзбекистон сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлардан бири

АҚШ давлат департаменти томонидан америкалик сайёҳлар учун янгиланган туристик тавсиялар эълон қилинди. Бу фуқароларга сафарларнинг хатарлилик даражасини аниқлаб олишда қўл келади.

Мазкур рўйхатдаги давлатлар хавфсизлик тизими бўйича тўрт гуруҳга бўлинди. Биринчи гуруҳдан оддий эҳтиёт чоралари кўриб бориладиган энг хавфсиз мамлакатлар ўрин олган бўлса, иккинчи гуруҳга юқори эҳтиёт чораларини кўриш талаб этиладиган, учинчи гуруҳга режалаштирилаётган сафарларни қайта кўриб чиқиш тавсия қилинган ва тўртинчи гуруҳга умуман бормаслик тавсия этилган давлатлар киритилди. Бунда терроризм, жиноятчилик, оммавий тартибсизликлар, табиий офатлар, соғлиқни сақлаш билан боғлиқ муаммолар энг юқори даражадаги хавф турлари сифатида белгилаб олинди. 

АҚШ Давлат департаменти Ўзбекистонни мазкур рўйхатнинг биринчи гуруҳига, яъни хавфсиз давлатлар қаторига жойлаштирди

Мазкур гуруҳда Шарқий Европа, Скандинавия ва бошқа ҳудудлардаги бир қатор мамлакатлар номи ҳам қайд этилди. 

Иккинчи гуруҳдан эса жиноятчилик, тартибсизликлар хавфи билан боғлиқ кўнгилсизликларга учраш мумкин бўлган Украина, террорчилик таҳдиди туфайли Франция, Буюк Британия, Испания кабилар жой олди. 

Россия, Покистон, Нигер, Чад, Нигерия кабилар учинчи гуруҳ, Сурия, Яман, Ироқ, Эрон, Афғонистон, КХДР, Ливия, Мали, Сомали, Жанубий Судан ва Марказий Африка Республикаси сўнгги гуруҳга киритилди.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1393
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+