Мажбурий ижро бюросининг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади

18.06.2020, 17:17

Мажбурий ижро бюросининг қатор ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади

“Табиий газ ва электр энергиясини сотиш механизмини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан Мажбурий ижро бюросининг қўйидаги ваколатлари тегишли ташкилотларга ўтказилади:

электр энергияси ва табиий газ истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларини жорий этилишини ташкил этиш ва ушбу жараёнлар устидан мониторинг ўтказишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлигига;

электр энергияси ва табиий газ учун тўловларни ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини таъминлаш, истеъмолчиларнинг қарздорлигини камайтириш, шунингдек, электр энергияси ва табиий газ сотуви ва истеъмолини ҳисобга олишга олиш бўйича вазифа ва ваколатлари – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига;

электр ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-тарож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олишга доир ваколатлар – “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖнинг ҳудудий ташкилотларига ҳамда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга;

электр энергияси ва табиий газни эҳтиёт қилиш ва улардан фойдаланиш юзасидан истеъмолчиларнинг ҳуқуқий маданиятини ва масъулиятини оширишга доир вазифа ва ваколатлар – Энергетика вазирлиги, Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминоти” АЖга;

энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш тизимини комплекс таҳлил қилиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга доир вазифалар – Энергетика вазирлигига.

  • Кўрилди
    1848
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Али2020-06-29 13:31:22

Хар йили шартнома тузиш шартми, хар 4 йилда сертификат талаб килишчи,шартномани соддарок тузиб ,лимит сузини олиб ташлаш лозим. лойиха талаб килиш хам нотугри. юкори технологиялар ривожланган замонда инсонни аралашуви булмаслиги лозим. Хаммаси худди кул телефонидай ишлаши лозим, шунда МИБдами электр энергия корхонасидами фарки булмайди. Етказиб берувчи сифатли етказиши(узлуксиз ва мъерида ва етарли микдорда) ,истеъмолчи уз вактида туласа муаммолар булмайди. Угриликга катьий чоралар курилиши лозим.


Насимжон2020-06-19 13:46:13

Хамасини электро таминоти корхонамига берилсин халк озоб чекмайди шуни макул бизларга


Гулнора 2020-06-19 00:23:28

Яна уша ахвол булар эканда. Аттанг. МИБ ташкил этилгандан сунг халк анча тинчиганди. Сабаб газ ва электрни ишлатиб, хисобини олиб, туловни махаллага бориб МИБ ходимига тулаб паттани олиб дафтарчага кистириб тинчгина яшардик. Энди нима булади? Эндичи яна уша ахвол булишидан куркиб турибман. Электрдан газдан назоратчи келадию фалон сум карзиз бор экан компьютерда туланг булмаса узиб кетаман дейдию кимнидир асабини бузади кимнидир эса юрак хуружига олиб келади. Яна сарсончилик: унга бор бунга бор. Нима кераги бор экан шусизам яхши ишлаетган тизимни узгартириш. Мен узим истеьмолчи сифатида ИЛТИМОС киламан халк манфаати учун ишлаетган БАРАКАТОПГУРЛАР тизимни узгартирманглар. Акс холда яна уша эски хаммом эски тос булади. Узи энди энди халк давлат билан бир екадан бош чикариб бир тану бир жон булиб бирлашмокда. Хар биримизда масульият тулов маданияти шаклланаетган дамда ишонч занжирини узманг. Хуллас мен бу карорга кушилмайман.


aziz2020-06-18 18:09:21

Ўзбекларда «Қассоб кўп бўлса, Мол ҳаром ўлади», русларда эса тегишинча «У семи нянек, Дитья без глаза» ва «Если хочеш провалить дело, то его поручи двум сотрудникам» деган мақоллар бор эдия..!?


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+