Уй шароитида даволанаётган беморлар ҳақида маълумот берилди

22.07.2020, 15:30

Уй шароитида даволанаётган беморлар ҳақида маълумот берилди

Республика махсус комиссияси марказий штаби аъзоси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ходими Жўшқин Қосимов карантинга олинган хонадонлар, уй шароитида даволанаётган беморлар юзасидан маълумот берди.

Унга кўра 22 июль соат 10:00 ҳолатига кўра, мамлакат бўйича коронавирусдан уй шароитида даволанаётганлар сони 1 минг 706 нафарни ташкил қилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасида — 58,

Aндижон вилоятида — 136,

Жиззах вилоятида — 22,

Навоий вилоятида — 40,

Наманган вилоятида — 21,

Самарқанд вилоятида — 96,

Сирдарё вилоятида — 156,

Сурхондарё вилоятида — 101,

Қашқадарё вилоятида — 21,

Тошкент вилояти — 637,

Тошкент шаҳрида — 413 нафар бемор уйда даволанмоқда.

Уларнинг барчаси шифокорлар назоратида бўлиб, керакли тавсиялар бериб бориляпти.

Шунингдек, беморларга бепул дори-дармонлар ҳамда бир марталик тиббий ниқобларни етказиб бериш йўлга қўйилган.

Уйда даволаниш амалиётини ўтаётган беморлар 10 кун давомида кузатувда бўлади. Тест натижаларига қараб, кузатув бекор қилинади ёки давом эттирилади.

  • Кўрилди
    648
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+