Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачондан бошланади?

05.08.2020, 17:21

Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачондан бошланади?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши курашиш штаби Шуҳрат Боймуродов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Боймуродов фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб берди. 

Коронавирусга чалинган беморларда қон қуюқлашиши ростми?

"Рост. Коронавирус нафақат нафас йўлларини, балки нафас йўлларидаги кичик қон томирларини ҳам зарарлаб, қон қуюқлашишига олиб келмоқда. Шунинг учун даволаш протоколларига қонни суқлаштирувчи дори воситалари киритилди". 

Ўзбекистонда коронавирусга қарши оммавий эмлаш қачондан бошланади?

"Бу коронавирусга қарши вакцинанинг ишлаб чиқилиши ва оммавий қўллана бошланишига боғлиқ. Агар дунёда вакцина оммавий қўлланила бошланса, албатта, Ўзбекистонда ҳам касалликка қарши оммавий эмлаш бошланади".

Шифохонада коронавирусга қарши даволаниш харажатларини ким тўлайди — давлатми ё ўзимиз?

"Коронавирусни даволаш билан боғлиқ барча харажатлар давлат томонидан қопланади". 

  • Кўрилди
    2262
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Блухон Матаева2020-08-06 11:03:07

Касалланганларннг езишича ,даволаниб булгач 32 миллионли шартномага кул куйига мажбурланмокдами?у холда давлат тамонидан хар бир фукорага ажратилган пуллар каерда?пули йук одам нима улиб кетаверадими? Брифингда бепуллиги айтилди, шу боис илтимос ,оддий одамларни кийнаманглар худодан куркинглар


Пайзулла Таджикулов2020-08-05 17:38:12

Бизда хам вакцина ишлаб чикаришга интилиш борми узи. Ахир Абу Али ибн Сино бизнинг ватандошимиз эмасми. Россия согликни саклаш вазири вакцина тайерлигини эълон килдику. ....


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+