Озиқ-овқат дўкони очиш учун банкдан кредит олса бўладими?

12.08.2020, 12:44

Озиқ-овқат дўкони очиш учун банкдан кредит олса бўладими?

Бугун, 12 август куни АОКА ҳузуридаги штабда Марказий банк ахборот хизмати раҳбари Акмал Назаров иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Марказий банк вакили фуқаролар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.

Хусусан, Назаровга “Ўзим яшаб турган хонадон олдидан озиқ-овқат дўкони очмоқчиман. Лекин маблағим етарли эмас. Банк орқали нотурар жойни кредит сифатида олсам бўладими?” деган мазмунда савол берилди.

“Имтиёзли кредит маблағлари савдо-воситачилик хизматларини, шу жумладан, озиқ-овқат савдоси фаолиятини ташкил этиш, амалга ошириш ёки кенгайтириш мақсадлари учун ажратилмайди.

Бироқ ушбу фаолият учун белгиланган тартибда банкларнинг тижорат кредитларидан фойдаланишингиз мумкин. Бунда кредитлар тижорат банкларининг кредит сиёсатида белгиланган шартлар ҳамда бозор тамойилларига асосланиб ажратилади”, – деб жавоб берди Акмал Назаров.

Шунингдек, яна бир фуқаро томонидан қуйидаги мазмундаги савол берилди.  Банкдан кредит сўраб мурожаат қилгандим, турли баҳоналар билан бир неча ойдан бери сарсон қилишяпти. Ҳатто ажратилган кредит суммаси банкдан тадбиркорнинг қўлига теккунига қадар ҳам узоқ кутиш керак. Аслида, мурожаатни кўриб чиқиш муддати қанча? Бу қонун билан тартибга солинганми? Тадбиркор банк томонидан сарсон қилинса, кимга мурожаат қилиш керак?

“«Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 61-моддасига кўра, банклар ва уларнинг мижозлари ўртасидаги муносабатлар шартномалар асосида амалга оширилади.

Шу билан бирга, ҳар бир банк мижозларга кредит операцияларини банк Кенгаши томонидан тасдиқланган «Кредит сиёсати» (банк томонидан ажратиладиган кредитлар шартлари, ажратилиш тартиби, кредит таъминотига қўйиладиган талаблар ва кредит операцияларини амалга ошириш тартиби бўйича бошқаларни белгилаб берадиган) талабларига биноан амалга оширади.

Қарз олувчи кредит юзасидан банкка расмий ариза билан мурожаат қилиши лозим, бунда банк ходимлари билан кредит олиш бўйича амалга оширилган оғзаки келишувлар юридик кучга эга бўлмайди ҳамда банк томонидан тан олинмаслиги мумкин.

Юридик шахсларнинг банк хизматларига доир мурожаатлари «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 68-моддасига мувофиқ, мижозлар мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ҳамда ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши белгиланган.

«Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида»ги Низомга кўра, банк кредит операцияларини амалга оширишда шартномада кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун банк қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириши шарт.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркорлик субъектларида банкка кредит олиш учун расмий ариза ва бошқа зарурий ҳужжатлар топширилгандан сўнг, банк томонидан белгиланган муддатларда кўриб чиқилиб, тегишли жавоб берилмаганда ёки банк хизматлари истеъмолчиси сифатида ҳуқуқлари бузилаётганлиги ҳолатига дуч келган тақдирда, Марказий банкка (71) 200-00-44 рақамли ишонч телефони орқали мурожаат этишлари мумкин”, – дейди Марказий банк вакили.

  • Кўрилди
    1133
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Билдирилган фикрлар

Умида2020-08-15 20:35:42

Кредит олиш банкдан нереально,роса харакат килдим лекин ололмадик. Хамма жойда Бир хил жавоб "лимит тушади" Якинда Бир пост укидим"Узбекистон телевидениясида яшагим келади" деган. Телевизорда, карорларда бошкача езиб курсатишади. Кредит олиш хам керак эмас деб уйлаб колдим,чунки кредит олиш бу кулликга имзо чекиш дегани. Шартларини укисанг ким топган деб хайрон коласан.


Рохатов Мардонкул2020-08-12 13:03:31

Банкдан кредит олиш жуда кийин.Чорва учун Хар Бир оила тадбиркор кредит ни олмокчи Эдик .Каерга босанг хам кредит ололмайсан .Чорва учун берилмайди деб кайтаришди.Конун чикаверади чорасини килсангиз кредит оласиз булмаса йук.Мен аудио запис килиб банк ходимларини сузини езиб олганман.Бу 2018 йил булиши керак


Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+