KIAнинг энг янги моделлари Ўзбекистондаги заводда ишлаб чиқарилади
10.09.2020, 17:10
Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh заводи ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган — KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларини йиғишни бошлайди, дея хабар қилди Roodell компанияси матбуот хизмати «Газета.uz»га.
Завод аввал-бошданоқ мультибрендли хусусиятга эга бўлиши кўзда тутилган — келгусида у ерда жаҳонга машҳур қатор брендлар автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамкор дилерлик тармоқлари орқали МДҲ давлатларига экспорт қилинади.
KIA Seltos. Фото: KIA Motors.
Айни пайтда Жиззах ЭИЗда завод қурилишининг якуний босқичи давом этмоқда ва турли конфигурацияга эга бўлган автомобилларни ишлаб чикариш учун мўлжалланган иккита технологик линиясини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.
Биринчи босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг донани ташкил этади. Иккинчисида — 2022 йил якунига қадар пайвандлаш, кузовни бўёқлашва йиғув цехлари ишга туширилганидан кейин ушбу кўрсаткич 100 мингтага кўпаяди.
Aвтомобиль бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда маҳаллий, хорижий корхоналар учун янги истиқболларни яратиш ва ишлаб чиқарилган автомобилларни экспортини таъминлаш ҳам Roodellкомпаниясининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Автомобилларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик линияси, KIAMotorsнинг Россиядаги минтақавий бош ваколатхонаси иштирокида яратилди. Компания ўз тажрибаси ва экспертизасини Roodell раҳбарияти билан ўртоқлашди ва ҳамкорликни муваффақиятли давом эттиришни кутмоқда.
«МДҲ бозори катта салоҳиятга эга, KIA автомобилларига қизиқиш тобора ортаётганини кўриб турибиз, - деди KIA Motors Rus & CIS HQ президенти жаноб Чжин-Ха Ким. — Бу KIA Motors Russia & CISнинг минтақавий ваколатхонасини бош рахбари сифатида дастлабки йирик лойиҳаларидан биридир. Янги заводда KIAнинг энг сўнгги ва юқори технологик моделлари ишлаб чиқарилади, чунки биз Ўзбекистонга ва ҳамкорларимизга ишонамиз. Янги завод раҳбарияти ва бутун жамоасига муваффақиятлар тилаймиз».
2020 йил ноябрь ойида «Жиззах» ЭИЗда бизнес-класс седанининг янги глобал номига айланган KIA К5 автомобили ва дунёда сенсация ҳисобланган ҳамда кўплаб бозорларда эътибор қозонган KIA Seltos ихчам кроссовери ишлаб чиқарила бошланади. Иккала модель ҳам ўз сегментларида юқори рақобатбардошлиги, ажойиб дизайни, динамик хусусиятлари ва қулай юқори технологик функциялари билан ажралиб туради.
Маълумот учун, Roodell — 2014 йилдан буён автомобиль бозорида фаолият кўрсатиб келаётган миллий компаниялардан биридир.
Фикрингизни қолдиринг
Ўхшаш янгиликлар
-
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқи
20.12.2023, 15:38
-
Ўзбекистон Президенти иқлим соҳасидаги глобал кун тартиби доирасида қатор муҳим ташаббусларни илгари сурди
04.12.2023, 10:20
-
Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди
06.11.2023, 10:27
-
Ўзбекистон – Франция: қатъий ишонч ва азалий дўстликка асосланган муносабатлар стратегик шериклик даражасида давом этади
03.11.2023, 15:38
-
“Яшил ипак йўли”ни барпо этиш йўлидаги муҳим ташаббуслар ва самарали мулоқотлар
20.10.2023, 10:02
Билдирилган фикрлар
Озод2020-09-10 22:59:50
Бизни бахоси кизиктиради
Muhiddin2020-09-10 21:16:11
Chevrolet ni o'rniga Kia olamiz. Inshallah
Abror2020-09-10 19:46:45
Oddiy xalq uchnxam arzon mashina chiqararmikin kiya.