Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади

16.09.2020, 16:11

Пахта териш машиналарини сотиб олиш учун кредитлар ажратилади

“Пахта ҳосили теримини механизациялашни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларининг “Агробанк”нинг устав капиталидаги улуши 50 млн АҚШ долларига оширилади.

Ушбу маблағлар пахта-тўқимачилик кластерларига ва бошқа хўжалик юритувчи субъектларга маҳаллий пахта териш машиналарини сотиб олишга Марказий банкнинг асосий ставкасида кредитлар ажратиш учун йўналтирилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари ҳудудлардаги пахта териш машиналарига талабгорларнинг аниқ рўйхатини шакллантиради.

  • Кўрилди
    2008
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+