Президент инновацион пиллахона билан танишди

19.01.2018, 14:37

Президент инновацион пиллахона билан танишди

Президент Шавкат Мирзиёев Сурхондарё вилоятига ташрифини Термиз туманидаги «Inter Silk Pro» қўшма корхонасига қарашли пиллахона билан танишишдан бошлади. Бу ерда Хитой технологияси асосида инновацион усулда пилла етиштирилиб, қайта ишлаш тармоқларига етказиб берилмоқда.

Шу ернинг ўзида вилоятда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, иссиқхоналар, анорзорлар, ёнғоқзорлар, интенсив боғ ва токзорлар, коврак ва писта плантациялари, балиқчилик ва паррандачилик комплекслари ташкил этиш, ер ўлчашда учувчисиз авиация тизимидан фойдаланиш каби лойиҳалар тақдимоти ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари мазкур лойиҳалар юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Манба

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

  • Кўрилди
    1546
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+